“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида талабалар иштирокида киберспорт ўйинларини ташкил этиш – замонавий ёшлар орасида оммалашган йўналишни тарғиб қилиш, ёшларни салбий одатлардан узоқлаштириш ва рақобатбардошликни оширишга хизмат қилувчи муҳим ташаббус ҳисобланади.
“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” республика турнирининг Фарғона давлат техника университети босқичига старт берилиши ҳам нафақат ёшларнинг кўнгилочар фаолиятини таъминлайди, балки уларни замонавий технологиялар билан боғлайди, ижтимоий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиради.

Бу орқали ёшлар салбий таъсирлардан узоқлашиб, билимдон ва салоҳиятли кадрларга айланади.
Турнир давомида талабалар жамоалари “Dota2”, “CS2” , “FC25” ўйинлари ҳамда “Just Dance” фижитал рақс бўйича ўз маҳоратларини намойиш этади.

Чемпионат 3 босқичда ўтказилади.
Танловнинг республика босқичи ғолибларига ташкилотчилар томонидан I, II ва III даражали медаллар, танлов чемпионига махсус кубок ва пул мукофотлари топширилади.


Мухтасар айтганда, киберспортга қизиқувчи талабалар рақобатбардош мутахассислар тайёрлашнинг асосий қатлами бўлиб, уларнинг қизиқиши тўғри йўналтирилса, мамлакатнинг IT ва рақамли иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшади.
Н.Раҳмонова, ЎзА