Коррупциявий жиноятлар ҳақида гап кетса, кўз олдимизга порани конвертда олаётган мансабдор шахс гавдаланар эди. Аммо тараққиёт, айниқса, рақамли дунёда коррупциявий жиноятларнинг шаклу шамойили ҳам ўзгарди. Киберкоррупция атамаси пайдо бўлганининг ўзи кўп нарсани англатади.

Хўш, киберкоррпуция қандай содир этилмоқда, унга қарши курашиш чоралари ишлаб чиқилдими? Тошкент давлат юридик университети ректори вазифасини бажарувчи, юридик фанлар доктори, профессор Исломбек РУСТАМБЕКОВ билан шу ҳақда суҳбатлашдик. 

– Киберкоррупция – анъанавий коррупция ва рақамли технологиялар кесишмасида пайдо бўлган нисбатан янги ҳодиса. Офлайн дунёдаги классик порахўрликдан фарқли ўлароқ, киберкоррупция электрон тўловлар, онлайн тендерлардаги фирибгарликлар, компьютер тармоқларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган ўғриликлардир.

БМТ маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиётининг коррупциядан кўрадиган йиллик зарари 2,6 триллион долларга етади. Бу маблағларнинг катта қисми рақамли каналлар орқали ўтказилади. 

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш масалалари «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун билан, киберхавфсизлик масалалари эса, 2022 йил 15 апрелдаги «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун билан тартибга солиниши бу муаммоларнинг давлат даражасидаги аҳамиятини кўрсатади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида таъкидлаганидек, коррупция – ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқдир. 

Кейинги йилларда мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш бўйича қонунлар қабул қилинди ва янги тизим яратилди: парламент палаталарида масъул қўмиталар тузилди, Миллий кенгаш ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Давлат хизматлари ва бизнес жараёнларини рақамлаштириш шаффофлик ва назоратни таъминлаш учун янги имкониятлар яратди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, фуқароларнинг мансабдор шахслар билан бевосита алоқасини камайтирадиган ва шу орқали пора талаб қилиш эҳтимолини пасайтирадиган электрон давлат хизматлари порталлари ишга туширилди. 

Коррупциявий схемаларни амалга оширишни қийинлаштирадиган барча ҳаракатларни автоматик равишда қайд этувчи электрон харид ва тендер тизимлари жорий этилган. Шунингдек, давлат мулкини ҳисобга олиш ва мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун киритилган маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминловчи блокчейн технологиялари қўлланилмоқда. Фуқароларнинг шикоят ва мурожаатларини қабул қилиб, эҳтимолий қонунбузарликларга тезкор муносабат билдириш имконини берувчи онлайн порталлар фаолият юритмоқда.

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади ва технологиялар ушбу тамойилни амалда рўёбга чиқаришга кўмаклашади.

Ўзбекистонда рақамлаштириш натижалари эътиборга лойиқ. Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида таъкидланганидек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун қабул қилингани, сайлов ва тендер тизимлари рақамлаштирилгани, соғлом рақобат муҳити яратилгани натижасида ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағлари тежалди. Электрон давлат хизматлари сони 15 баробарга кўпайиб, 721 тага етди, улардан фойдаланувчилар сони эса 11 миллиондан ошди.

– Коррупцияни аниқлаш ва олдини олишда сунъий интеллект қандай ўрин тутади? 

– Сунъий интеллект бу борада кучли ҳамкор бўла олди. Чунки бу тизим бир қатор муҳим афзалликлари туфайли коррупцияга қарши курашда самарали воситага айланмоқда.

Сунъий интеллект улкан ҳажмдаги маълумотларни – миллионлаб транзакциялар, ҳужжатлар, шартномаларни таҳлил қилиб, инсон пайқамаслиги мумкин бўлган ғайриоддий ҳолатларни аниқлайди. Масалан, сунъий интеллект давлат харидларида шубҳали қонуниятларни аниқлашга қодир: бир хил компанияларнинг такрорий ғалабалари ёки нархларнинг бозор нархларидан сезиларли даражада фарқланиши.

Машинали ўрганиш тизимлари лойиҳалар, ташкилотлар ёки айрим амалдорлар учун «хавф профиллари»ни шакллантириш орқали коррупция схемалари юзага келиши эҳтимолини башорат қилади. Бу эса, текширувларни энг заиф соҳаларга йўналтириш имконини беради.

Сунъий интеллект – текширув ва аудит ўтказишда инсон омилини минималлаштиради. Алгоритмлар аниқ қоидалар асосида ишлайди, босимга учрамайди ва тил бириктирмайди. Бу «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси назарда тутилганлиги нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

Банклар ва молия институтлари узоқ вақтдан бери шубҳали транзакцияларни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиб келмоқда. Бундай тизимлар давлат тузилмаларида ҳам жорий этила бошланди. Масалан, бюджет харажатларини назорат қилиш учун. Тизим шубҳали тўловларни автоматик равишда қайд этади: иш вақтидан ташқари йирик пул ўтказмалари, давлат шартномаси олинишидан бироз олдин рўйхатдан ўтган компанияларга тўловлар ва бошқалар.

Мисол учун, Ўзбекистонда бугунги кунда барча банклар 100 миллион сўмгача истеъмол кредитларини инсон аралашувисиз 5 дақиқада онлайн тақдим этмоқда. Натижада илгари бундай аризаларни кўриб чиқиш билан шуғулланган минглаб банк ходимлари эндиликда маҳаллаларда ишлаб, лойиҳалар ва кредит дастурларини таклиф этмоқда. Бу эса, мижозлар базасини кенгайтиришга ёрдам беради ва, шу билан бирга, эҳтимолий коррупция хавфини бартараф этади.

Сунъий интеллект тендер шартларидаги рақобатни асоссиз чеклайдиган талаблар нуқтаи назаридан уни таҳлил қилишга қодир. Мисол учун, агар тендер ҳужжатларида фақат битта компания мос келадиган ўта махсус талаблар кўрсатилган бўлса, бу коррупциявий схемадан далолат бериши мумкин.

Ўзбекистон Президентининг ташаббусига мувофиқ, давлат харидларида коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус Эксперт комиссияси ташкил этилади. Илғор тажрибалар асосида харид қилинаётган товар ва хизматлар нархини бозордаги ўртача кўрсаткичдан 20 фоиздан оширмасдан назорат қилиш имконини берадиган электрон платформа ишлаб чиқилмоқда.

– Сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ҳам борми? 

– Сунъий интеллектдан фойдаланиш катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашни талаб қилади. Бу эса, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқининг бузилишига олиб келиши мумкин. «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунларда кўзда тутилганидек, коррупцияга қарши чораларнинг самарадорлиги ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ўртасидаги мувозанатни таъминлаш зарур.

Сунъий интеллект хатолардан холи эмас. Алгоритмлар мавжуд нохолисликларни такрорлаши ёки маълумотларни нотўғри талқин қилиши ҳам мумкин. Сунъий интеллектдаги «қора қути» муаммоси шуни англатадики, баъзида ҳатто ишлаб чиқувчилар ҳам тизим нима учун у ёки бу хулосага келганини тушунтира олмайди.

– Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича халқаро тажриба ҳақида нима дея оласиз? 

– Эстонияда e-Estonia электрон ҳукумат тизими маълумотларни ҳимоя қилиш ва коррупциянинг олдини олиш учун блокчейндан фойдаланади. Жанубий Кореяда KONEPS электрон харидлар тизими миллиардлаб долларни тежаш ва бу соҳадаги коррупцияни сезиларли даражада камайтириш имконини берди.

Эҳтимол, киберкоррупцияни бутунлай йўқ қилишнинг иложи йўқдир, аммо сунъий интеллект технологиялари унинг кўламини сезиларли даражада камайтириши ва коррупциявий схемаларни янада хавфли ва камроқ даромадли қилиши мумкин.

Киберкоррупцияга қарши самарали курашиш учун аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича мутахассисларни тайёрлаш зарур. Бу «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг ушбу соҳада таълим ва ўқитишни назарда тутувчи учинчи бобига мос келади.

Сунъий интеллект ва замонавий технологиялар киберкоррупцияга қарши курашишда кучли восита эканини инкор қилиб бўлмайди. У шаффофликни оширади, қоидабузарликларни аниқлашни осонлаштиради ва коррупция схемаларининг яшовчанлигини пасайтиради. 

Бироқ технологиялар ўз-ўзидан универсал ечим эмас – улар қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорлик ва фуқароларнинг фаол иштирокини ўз ичига олган кенг қамровли стратегиянинг бир қисми бўлиши лозим.

Президентимиз таъкидлаганидек, коррупцияга қарши фаол курашиш ва замонавий технологияларни, шу жумладан, сунъий интеллектни жорий этиш натижасида аҳолининг ҳуқуқий онги ўсади ва жамиятда шаффоф ва адолатли жамият барпо этишнинг асосий омили бўлган коррупцияга нисбатан муросасизлик шаклланади.

ЎзА мухбири Норгул Абдураимова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киберкоррупцияга сунъий интеллект орқали тўсиқ қўйиш мумкинми?