Киберфирибгарларга жазо муқаррар(ми?) (+видео)
Бугун кибержиноятларнинг тарқалаётган ҳар бир янги туридан аҳоли қанчалик огоҳлантирилмасин, чув тушиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Хусусан, бир неча шахслар Республиканинг Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ўн тўртта бюджет ташкилотлари бухгалтерларига тегишли ягона калитдан фойдаланиб, мингдан ортиқ фуқароларнинг ҳар бири номига 30 млн сўмдан онлайн кредит расмийлаштирган.
Хавотирлиси онлайн қарз билан боғлиқ содир этилаётган жиноятлар, умуман фирибгарлик жиноятининг Ўзбекистон ҳудудида авж ола бошлаганидир. Бу эса қонунчилигимизда фирибгарлик жиноятига нисбатан жавобгарлик чоралари ва тайинланадиган жазо усулларини қайта кўриб чиқиш фурсати етганидан далолатдир.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/SS7rHTFd_E8?si=SHEP7u6WDHKKAK5y" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, А.Содиқов, И.Исматов, ЎзА