Яқин йилларда кибер жиноятчиликнинг энг йирик тури - юқори малакали кибер жиноий гуруҳлар кўпайиши ва ифратузилмага ҳужум уюштирилишидан иборат бўлади, дейди "Лаборатории Касперского" раҳбари Евгений Касперский “РИА Новости” мухбири билан суҳбатда.

"Биринчи тренд – кибер жиноятчилик оммавий тус олади. Таассуфки, иқтисодий инқироз даврида ушбу иллат айниқса кўп урчийди. Жиноятчилар сафи энди-энди тўлиб келмоқда", - дейди у.

Олимнинг таъкидлашича, “Kaspersky Security Network” маълумотига кўра, июль ойида дунё бўйича ҳар куни 400 мингдан ортиқ зарар келтирувчи дастурий таъминот пайдо бўлган. “Ҳар куни шунча зарарли вирус тарқатиш учун қанча хакер зарур бўлади, бу саволга жавоб бериш мушкул”, дейди у. “Албатта, уларда автоматлаштириш, кодларни автоматик генерациялаш имкони мавжуд. Умуман, хакерлар сони 100 мингдан ортиқ, дейишса, ҳайрон қолмаган бўларди", - қўшимча қилди Касперский.

"Иккинчи тренд – юқори малакали кибер жиноятчи гуруҳлар пайдо бўлиши. Дарвоқе, илк шундай тузилма – “Сarbanak” гуруҳи 2014 йилда пайдо бўлган эди. Бунгача давлатлар ҳомийлик қилган хакерлар ва оддий жиноятчилар фаолият олиб боришган. “Сarbanak” ортидан яна кўплаб профессионал гуруҳлар пайдо бўлди", – дейди машҳур дастурчи.

Учинчи тренд – инфратузилмага ҳужум уюштирувчилар сафи кейинги йилларда борган сари кенгаймоқда. "Суръатига баҳо бера олмайман, чунки улар қайси йўлдан юради, бундай гуруҳлар учун қайси мавзу долзарб эканини олдиндан айтиш қийин. Жиноятчилар фаолияти кўп омилларга боғлиқ. Ҳужумлар мураккаблашади, борган сари кўп технологиялар ҳужум остида қолади, лекин ҳужум қайсиларига уюштирилиши ва қандай тартибда кечиши сиз билан бизга боғлиқ эмас", - қўшимча қилди у.

Касперский дунёнинг турли ҳудудларидаги хакерларнинг ихтисослашуви ҳақида ҳам сўз юритиб, хитойлик кибер жиноятчилар кўпроқ ботнетлар (зарарли дастурий таъминот билан зарарлантирилган компьютерлар тармоғи), россияликлар дастурлаш – рақамли белгиларни аниқлаш, Лотин Америкаси хакерлари эса молиявий қаллобликлар бўйича иш олиб боради.

"Энг қизиғи, жиноятчиларда ихтисослашув мавжуд. Хитойликлар кўпроқ ботнетлар билан ишлайди, рақамли кодлардан фойдаланувчи хакерлар тез-тез русча сўзлашади, молиявий товламачилик билан шуғулланувчи хакерлар асосан Лотин Америкаси минтақасидан", - дейди у.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибер жиноятчилик қайси йўналишларда оммалашиши маълум қилинди?