Тинчликпарвар кучларининг Қозоғистонда бўлиш муддати вазиятга ва республика раҳбариятининг қарорига боғлиқ.

Антитеррор амалиёти тамом бўлгандан кейин қўшинлар олиб чиқилади, деб баёнот берди КХШТ бош котиби Станислав Зась РИА Новостига. "Муддат узоққа чўзилмасликка умид қиламиз. Коллектив хавфсизлик кенгаши қарорида шундай дейилган:  "узоққа чўзилмайдиган давр". Узоқ чўзилмайдиган давр бир неча кунми ёки бир неча ҳафтами – бу Қозоғистонда юзага келадиган вазиятдан ва албатта, Қозоғистон раҳбарининг ушбу масалада тутган позициясидан келиб чиқилади", – деди Зась.  

Унинг таъкидлашича, агар республика раҳбарияти “вазият барқарорлашди ва уни ташкилотга аъзо давлатлар ёрдамисиз, ўзимизнинг кучларимиз билан назорат қила оламиз, деб ҳисобласа, амалиёт ниҳоясига етади ва қўшинлар олиб чиқиб кетилади". 

Шунингдек, бош котиб Қозоғистонга келган КХШТ тинчликпарвар кучларининг олдига қўйилган вазифалар ҳақида ҳам гапирди. “КХШТ кучлари Қозоғистонда намойишчиларни тарқатишда иштирок этмайди, бу иғво”, деди у. "Кўпчилик бўлинмаларимиз намойишчиларни ҳайдаш ва бошқа ишларда иштирок этади, деб иғво тарқатиб юрибди – йўқ, бундай бўлмайди. КХШТнинг Коллектив тинчликпарвар кучлари олдига бошқа вазифа юклатилган", – деди Зась.  

Сўнгги хабарларга кўра, КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга доимий асосда жойлаштирилиши ғояси илгари сурилмоқда. Масалан, Давлат Думасининг МДҲ, евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқа ишлари бўйича қўмитаси раиси Леонид Калашников КХШТ тинчликпарвар кучларини доимий асосда Қозоғистонга жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бундан аввалроқ ушбу таклиф Давлат Думасининг "Справедливая Россия – За правду" фракцияси раҳбари Сергей Миронов томонидан илгари сурилган эди. "Шундай қарорга келинади – мен буни фақат қўллаб-қувватлайман", – деган Калашников РИА Новостига берган интервьюсида.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХШТ Қозоғистонга қанча муддатга келди?