Бугун, 16 ноябрь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “PraeLegal International” аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик ва уни ривожлантириш истиқболларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир “PraeLegal Uzbekistan” халқаро адвокатлик фирмаси томонидан ташкил этилиб, унда Россия, Хитой, Франция, Бирлашган Ааб Амирликлари, Кувайт, Афғонистон, Сенегал каби дунёнинг қатор мамлакатларида фаолият олиб бораётган адвокатлик фирмалари вакиллари ҳамда инвестициялар бўйича етакчи мутахассислар иштирок этди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиёт, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Натижада Ўзбекистоннинг чет эл инвесторлари учун жозибадорлиги янада ортмоқда.

“Praelegal Uzbekistan” халқаро адвокатлик фирмаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбир ислоҳотлар жараёнига муносиб ҳисса қўшишда халқаро ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган.

Конференция доирасида хорижий инвесторларга Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ҳақида маълумот берилиб, бизнес лойиҳа, ҳуқуқий соҳадаги турли режалар муҳокама қилинди.

Халқаро компаниялар етакчи адвокатлари ва инвесторлар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришларнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашди. 
Ўзбекистон бозорига кириш истагида бўлган сармоядорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий инвестициялар ҳуқуқий ҳимояда