- Қозоғистон Олий ўқув юртининг икки йиллик иккинчи мутахассислик бўйича дипломи бизда қабул қилинадими?

Ўзбекистонда 2000 йилдан буён хорижий олий ўқув юртларининг дипломларининострификация қилиш тартиби амалда. 2017 йилда 417 та таълим ҳужжати тан олинган бўлса, 2019 йилда 3327 та таълим ҳужжати нострификация қилиниб белгиланган тартибда гувоҳнома расмийлаштирилган. Сўнгги 3-4 йил ичида амалдаги нострификация тартиби нисбатан енгиллаштирилган ва бу борада фуқаролар учун кўпгина енгилликлар яратилган.

Шунга қарамай хорижий ўқув муассаса дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши, хорижнинг бакалавр дипломи билан Ўзбекистонда магистратурани давом эттириш ва дипломни нострификация қилишдаги кўпгина муаммолар долзарб бўлиб қолмоқда. Аҳолида мазкур масалалар бўйича савол ва муаммолар талайгина. «Ўзбекистон 24» радиоканали «фикрлар майдони» жонли эшиттириши меҳмонлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларни легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бўлими бошлиғи Низомжон Ишонқулов ва ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов мазкур мавзу юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

- Икки йиллик ўқувни ўз ичига олган хорижий иккинчи мутахассислик дипломи Ўзбекистон таълим тўғрисидаги қонунда белгиланган меъёрлардан кам бўлмаган ўқув соатларига тўғри келиши лозим. Яъни бизда бакалавриат 4 йилдан кам бўлмаган муддат дарс соатларига эгалиги белгилаб қўйилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки иккинчи мутахассислик бўйича таълим олганда ҳам бакалавр бўйича белгиланган муддатларга амал қилиниши лозим.

Қозоғистонда Болония кредит модули таълим тизими амал қилади. Бизнинг талабларга кўра, бакалавриатда 3 йилдан кам бўлмаган 240 кредитдан кўп кредит тўплаши лозим дегани. Одатда 2 йиллик ўқув жараёнида 240 кредит миқдорини тўплаш амалда мумкин эмас. Демак, ушбу диплом Ўзбекистонда ўтмайди.

Минг афсуски, айримлар қўшни давлат олий ўқув юртларининг нотўғри ташвиқоти туфайли турли университетларга топшириб, натижада Ўзбекистонда ўтмайдиган дипломларга эга бўлишмоқда. Фуқароларимиз турли одамлар ташвиқотига эргашмасдан қонунчиликка юзланиб, дипломлар нострификацияси ҳақида маълумот олишлари тўғри иш бўлади.

- Хорижий олий ўқув юрти дипломлари қандай ҳолатларда рад этилади?

- Вазирлар Маҳкамасининг 620-сонли қарорида қандай ҳолатларда хорижий ОТМ дипломлари рад этилиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Биринчи талаб, бу хорижий олий таълим муассасасининг ушбу таълим тури бўйича хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлиши керак. Бундан ташқари, олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ўзи жойлашган давлатдаги ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши лозим. Шунингдек, меъёрий муддатга қўйилган талаб. Хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётган абитуриент у ердаги таълим соатлари биздаги ўқишнинг белгиланган меъёрий муддатларига қўйилган талабларга тўғри келиши билан танишиб чиқиши лозим. Шунингдек, таълим шакли ҳам Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган талабга тўғри келиши шарт. Фуқаролар ўқишга топширишдан аввал таълим муассасасининг меъёрий муддатлари, агар ўқиш кредит модуль тизимида бўлса, белгиланган кредит ҳажмларини ўрганиб, сўнгра диплом топширишлари лозим. Агар шу меъёрлар тўғри келмаса, хорижий ОТМ дипломи Ўзбекистонда тан олинмаслиги мумкин (ўтмайди). Хорижий таълим муассасасининг аккредитациядан ўтганлиги борасидаги маълумотлар билан ҳам қизиқиб кўриши лозим.

- Хорижий имтиҳонсиз қабул қилувчи арзон олий таълим муассасалари дипломлари бизда ўтадими?

- Хорижда таълим олишни ният қилган абитуриентларга имкон қадар таълим сифати юқори бўлган, таълим тизими ривожланган давлатларда таҳсил олишни тавсия этамиз. Чунки Ўзбекистон таълим тизимидан юқори бўлган таълим соҳасига эга бўлган давлатда таҳсил олган битирувчи эртага меҳнат бозорида ҳам тез ўз-ўрнини топади. Биламизки, юқори сифатли таълим арзон бўлмайди. Кўп реклама, эълонларни кузатадиган бўлсак, бир йиллик ўқув жараёни 400 АҚШ доллари бўлган олий таълим муассасалари ҳам бор. Бу каби тўлов шартнома суммаси билан юқори сифатли таълим олиш деярли имконсиз. Бу каби ўқув муассасасида таҳсил олган битирувчи эртага дипломини нострификация қилишда ва ҳатто ишга жойлашишда ҳам муаммога дуч келиши мумкин. Чунки бугун меҳнат бозорида қуруқ дипломли эмас, юқори малакали кадрларга эҳтиёж бор.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий арзон ва имтиҳонсиз институтлар дипломлари бизда тан олинадими?