Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 12 март куни Хоразм вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган бўялган трикотаж мато ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган “Develop Textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 7 августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз 2017 йил 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, ҳудуд иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ топшириқлар берган эди. Айни кунда ушбу йўналишда кенг қамровли амалий ишлар жадал олиб борилмоқда.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун Ҳазорасп туманининг 2 та ҳудудидан 325 гектар бўш ер майдони ажратиб берилган эди. Қурилиш ва инфратузилма тармоқлари барпо этиш харажатларини камайтириш мақсадида ЭИЗ корхоналарини биринчи навбатда бўш турган бино ва иншоотлар негизида жойлаштириш бўйича таклифлар ўрганилиб, яна 7 та ҳудуддан 89 гектар майдон эркин иқтисодий зона ҳудудига қўшиб берилди. Натижада “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди Боғот, Хива, Урганч туманларидан ажратилган майдонлар ҳисобига кенгайиб, жами 414 гектарга етди.

c6992770-980f-0a82-fa1f-0cf071d8fa2b.jpg

Бугунги кунда “Ҳазорасп” ЭИЗда умумий қиймати 306,3 миллион долларлик 19 лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида ўндан ортиқ лойиҳа тўлиқ ишга туширилди ва сендвич панеллар, ювиш воситалари, автомобиль радиаторлари, қурилиш материаллари, тайёр трикотаж маҳсулотлари, қуёш батареялари, стерилланган бир марталик тиббиёт қўлқоплари ва пойафзал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, қиймати 19,5 миллион долларга тенг 5 та лойиҳа жорий йилнинг биринчи ярмида ишга туширилади ва яна 500 дан ортиқ киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Тиббиёт тест таёқчалари, маиший техникалар учун электр двигателлар, жомадонлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Шу билан бирга, эркин иқтисодий зонада 9 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1500 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида алоҳида божхона режими, солиқ имтиёзларининг амал қилиши ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириб, тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилишда муҳим омил бўлмоқда.

“Develop Textile” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона эркин иқтисодий зона ҳудудидаги истиқболли лойиҳалардан бири. Бугунги кунда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ қурилиш ишлари якунланган. Кенг, ёруғ цехлар, омборхона ва бошқа қўшимча хоналар барпо этилган. Ишчиларнинг унумли меҳнат қилиши ва дам олиши учун зарур қулайликлар яратилган. Хориждан келтирилган замонавий тикувчилик дастгоҳлари ўрнатилган.

Йирик лойиҳани ишга тушириш учун 13,14 миллион доллар маблағ сарфланди. Унинг 4,16 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, 8,98 миллион доллари тижорат банкининг кредит маблағидир.

ba2291da-af12-8300-5004-bb679b784e49.jpg

Давлатимиз раҳбари мазкур корхонада бўлиб, мутахассислар ва тикувчилар билан суҳбатлашди. Ишлаб чиқариш жараёни ва тайёр маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Президентимиз бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш орқали пахта хомашёсини қайта ишлашни йўлга қўйиш, эндиликда фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини қайд этди.

Лойиҳа ишга туширилиши билан 800 га яқин иш ўрни яратилади. Корхона йилига 4 минг тонна ҳар хил турдаги бўялган чоксиз тайёр трикотаж мато, 14 миллион дона трикотаж-тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариб, 12 миллион долларлик маҳсулотни Германия, Франция ва Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилишни режалаштирган.

“Ҳазорасп” ЭИЗ кенг имкониятлар майдони бўлиб, ҳудудда ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, пировардида аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлашга хизмат қилади. Бу эса миллий иқтисодиётимиз тараққиёти, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

Шу ерда Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, ташкил этиладиган ишлаб чиқариш ҳудудларининг жойлашуви, инфратузилмани ривожлантириш, автомобиль йўлларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш, ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш, камбағалликни камайтириш ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари кўп йиллик лойиҳалар тузишдан воз кечиб, қисқа муддатли, самарали, бир йиллик лойиҳаларни кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

6b02afbb-018a-b8f7-8057-ac5ffa1b3d70.jpg

Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Global Food Impeks” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхонани кўздан кечирди.

“Global Food impeks” МЧЖга 23 гектар ер ажратилган. Ҳозирда тумандаги 10 гектарлик ва Нукус шаҳридаги 3 гектарлик иссиқхонада помидор ва бодринг етиштирилмоқда. Янгиариқда қурилаётган 10 гектарлик иссиқхонани эса жорий йил сентябрь ойига қадар ишга тушириш режалаштирилган. Бу ерда қулупнай, гул ва кўчатлар етиштирилади.

Президентимиз ташриф буюрган иссиқхонада йилига 3 минг тоннадан зиёд бодринг ва 2 минг тонна помидор етиштирилади. Помидорнинг Нидерландиядан келтирилган нави экилган. Бу нав “Юсупов” навига ўхшаб кетади. Гектарига 400-450 тоннагача ҳосил беради. Узилганидан кейин 25-28 кун яхши сақланади, сархиллик хусусиятини йўқотмайди.

Помидор Россияга экспорт қилинмокда. Жорий йил январь-февраль ойларида 480 минг долларлик помидор шу мамлакат бозорига етказиб берилди. Экспорт жараёни қулайлаштирилган. Божхона, санитария ва бошқа экспортга рухсат берувчи ташкилотлар ходимлари иссиқхонанинг ўзига келиб ҳужжатларни расмийлаштириб беради. Маҳсулот Янгиариқдан Москвагача юк машиналарида 2,5-3 кунда етказиб борилади. Куни кеча илк бор Санкт-Петербургга 10 тонна помидор юборилди.

Ҳосил гидропоника усулида етиштирилади, яъни ҳар бир кўчат кокос дарахти пўстлоғи бўлган махсус ўрамга экилади. Томчилатиб суғорилади, ўсимликка минерал ўғит ҳам сув орқали берилади.

Кокос ўрами Шри-Ланкадан, ўғитлар эса Нидерландиядан келтирилади. Бунга тадбиркорларимиз кўп маблағ сарфлайди. “Global Food impeks” МЧЖ раҳбари Алишер Маткаримовнинг айтишича, ҳосил учун энг кўп ишлатиладиган ва жуда зарур кальций нитрат ўғитининг 23-24 тоннаси юкланган катта юк машинаси Янгиариқдаги иссиқхонага кириб келиши учун 25 минг доллар маблағ керак бўлади. Бизда ишлаб чиқарилса, бу кўрсаткич тахминан 9-10 минг долларга айланиши мумкин.

74a219fe-237e-cd66-42ca-251342ae2be2.jpg

Тадбиркор кокос дарахти пўстлоғи озуқаси ўрнини босувчи табиий манбани ўзимизда ишлаб чиқариш ҳаракатида. Бу борада Урганч давлат университети олимлари билан ҳамкорликда илмий ишлар бошланган. Шу мақсадда университет учун лаборатория ҳам қурилади.

Ҳозирча иссиқхонани туркиялик агрономлар бошқармоқда. Улар ёнида Урганч давлат университети ўсимликшунослик факультети 4-босқич талабалари иш ўрганаётир. Талабалар синов муддати билан ишга олинган. Ҳозирча уларга ойига 2 миллион сўмдан маош тўланмоқда. Иккинчи йилдан иқтидорига қараб 10 миллион сўм ойлик олиши ваъда қилинган. Ишни мустақил юрита олиш даражасига етгач, ёш агрономларга 40 миллион сўмгача ойлик тўланади. Чунки бугунги кунда иссиқхона саноатида агроном асосий куч ҳисобланади.

Иссиқхонада 260 иш ўрни яратилган бўлиб, уларнинг 200 нафари хотин-қизлардир. Ишчилар меҳнатига яраша 1 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмгача ойлик олади. Шунингдек, яхши ишлаганларга кунлик, ҳафталик пул мукофотлари берилади. Асосий жараён компьютерда бошқарилади. Ишчилар фақат ҳосилни териш ва қадоқлаш билан шуғулланади.

– Қишлоқ хўжалигида илм, янгича дунёқараш пайдо бўлди. Мана, ишнинг кўзини билса, катта даромад олиш мумкинлигига мисол. Хоразмнинг ери шўр. Шундай жойларда замонавий иссиқхоналарни кўпайтириш, 100-200 гектарга етказиш керак. Ҳам одамларга иш жойи, ҳам экспорт бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.

Иссиқхона деталларини маҳаллийлаштириш, бозор талабидан келиб чиқиб, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

1959954d-1f6a-ae7d-4c8b-f0954bedfd37.jpg

Шу ерда вилоятда мева-сабзавотчилик, томорқачилик, чорвачилик, балиқчиликни ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Янгиариқ туманидаги “Хоразм пилла холдинг” корхонаси фаолияти билан танишди.

Бир йил аввал корхона ўрнида 70 йиллар олдин қурилган эски пиллахона бўлган. Шу атрофда яшаётган хотин-қизларни эса ишсизлик масаласи қийнаб келарди. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатда кластер усулида пилла етиштириш тизими йўлга қўйила бошлагани янгиариқлик хотин-қизлар ҳаётида ҳам янги саҳифа бошлаб берди.

Эски пиллахона ўрнида замонавий жиҳозланган, кластер усулида ишлайдиган “Хоразм пилла холдинг” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади. Корхонада лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда пиллани кайта ишлайдиган 2 та линия ишга туширилади. Бунинг учун тадбиркор 1,3 миллион доллар маблағ сарфлади. Корхонада пилладан хом ипак, ипак момиғи ишлаб чиқарилади, 50 дона замонавий дастгоҳда ипак гилам тўқилади. 2 сменада 200 доимий, 1800 мавсумий ишчи, асосан, хотин-кизлар меҳнат қилмоқда. Корхона жорий йилда 1 миллион 159 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган. Лойиҳа учун сарфланган маблағ 5 йилда қопланиши кутилмоқда.

Хоразмда пиллани қайта ишлаш бўйича илғор тажрибалар оммалашмокда. 2019 йилда вилоятда “Хоразм ипаги”, “Khiva silk fabric”, “Urganch silworn pro” ва “Хоразм пилла холдинг” каби пиллани қайта ишлаш корхоналари иш бошлади.

2e4b90ac-08bf-aa8f-7865-ac6ac8fd36fb.jpg

Жорий йилда вилоятда пиллачилик соҳасида 1649 доимий ва 4 марта пилла етиштириш мавсуми ҳисобига 55 минг 585 мавсумий иш ўрни яратилиши мақсад қилинган.

“Хоразм пилла холдинг” корхонаси жорий йил охирига қадар “Afghan Bazar Garpets” хорижий корхонаси (Германия) билан ҳамкорликда ипак, жун ва пахта толаси аралашмасидан қўлда гилам тўқиш цехи очишни режалаштирган. Бу яна 200 хотин-қизни иш билан таъминлаш имконини беради. Лойиҳа тутзорлар ташкил қилишдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Маҳсулотлар Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилинади.

Президентимиз хотин-қизлар учун муносиб иш ўрни яратиш омили бўлган бу каби кластер усулидаги корхоналарни ҳар бир туманда ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.

– Хомашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён ҳар бир туманда йўлга қўйилиши керак. Бу жараёнга асосан тадбиркорларни жалб этиш яхши самара беради. Ўзбек ипак маҳсулотларига бозор бор экан, бу каби кластерларни кўпайтирамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф буюриб, Амир Тўра мадрасасида амалга оширилган реставрация ишлари билан танишди.

1817b8ab-4cb6-f5ad-d2fa-e00774f797d2.jpg

Маълумки, Хива жаҳон миқёсида тарихий шаҳарлар дурдоналаридан ҳисобланади. Очиқ осмон остидаги музей, дея эътироф этиладиган бу қадимий қалъа 1990 йили юртимизда биринчи бўлиб ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

“Ичан қалъа”да халқимизнинг ноёб меъморлик анъаналари, аждодларимизнинг турмуш тарзи, ҳунармандлиги, санъати ва маданияти ўз ҳолича сақланиб қолган. Мажмуадаги 58 та тарихий-маданий мерос объектидан 17 тасида турли музейлар жойлашган.

Мажмуадаги тарихий обидаларни асл ҳолича сақлаш мақсадида реставрация ва консервация ишлари олиб борилмоқда. Музей-қўриқхонанинг шимолий қисмида, аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда жойлашган Амир Тўра мадрасаси жорий йилда Хитой Халқ Республикасининг 9,5 миллион долларлик грант маблағи ҳисобидан қайта тикланди. Натижада ушбу иншоот “Ичан қалъа”даги туристик объектлардан бирига айланди.

Мадраса 1872 йили барпо этилган. Чор Россиясининг Хоразмга ҳужуми туфайли обида қурилиши охирига етказилмай тўхтаб қолган. Мадрасанинг олд фасади Хива меъморлигига хос тарзда икки қаватли қилиб қурилган. Бу ерда 54 та ҳужра бўлиб, ички саҳн кошин билан қопланган. Шунингдек, 2 та гумбазли хона, қишки ва ёзги масжидлар, дарсхона бўлган.

Давлатимиз раҳбари “Ичан қалъа”да халқимизнинг бебаҳо маданий мероси мужассам эканини, Амир Тўра мадрасаси каби ноёб обидалар аждодларимизнинг тарихий ўзига хослигини сақлаш ва келажак авлодларга асл ҳолича етказишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

691f982d-3fcb-5988-c8a5-64ced9c49857.jpg

– Тарихий биноларни сақлаш ҳамма даврларда энг катта муаммо бўлиб келган. Хива Ўзбекистонда тарихий обидаларни таъмирловчи реставраторлар мактаби бўлган. Бугун ана шу мактабни қайта тиклаш вақти келди, – деди Президент. – Амир Тўра мадрасаси реставраторларни ўқитадиган мактаб бўлади. Бу ерда усталарга Самарқанд, Фарғона, Қўқон реставрация мактаблари анъаналари ўқитилади. Сайёҳлар кундузи реставраторлар ишини кўрса, кечки пайт бу ерда тарихий саҳналар, хон қабуллари намойиш этилади. Шундай қилсак, бу обидаларда ҳаёт қайнайди.

Туризм мамлакатимизда стратегик соҳалардан биридир. Хоразм вилоятида ҳам бу борада улкан салоҳият мавжуд. Ундан оқилона фойдаланиш мақсадида 2020-2021 йилларда вилоятда туризмни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган.

Мазкур дастурда Хоразмнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш стратегияси белгилаб берилган. Унга кўра, келгуси икки йилда вилоятда 64 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Туризм лойиҳалари вилоятнинг барча туманларини қамраб олади.

Жаҳонда кузатилаётган коронавирус таҳдиди туризм бозорига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бунинг олдини олиш ва соҳани барқарор ривожлантириш учун зарур чоралар ишлаб чиқилди. Давлатнинг институционал кўмаги, ҳукуматлараро ҳамкорлик, логистика, туризм салоҳияти тарғиботи, ички туризм ойлиги ва ҳафталиклари, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳалари ана шундай чоралар сирасига киради. Шунингдек, минтақавий туризм лойиҳаси орқали коронавирус тарқалмаган қўшни давлатлардан сайёҳларни жалб қилиш назарда тутилган.

Мамлакатимиз бўйлаб амалга ошириладиган бундай тадбирлар натижасида 580 минг хорижий сайёҳни жалб қилиш ва туризм хизматлари экспортидан 94 миллион доллар даромад кўриш режалаштирилган. Шунингдек, ички туризм орқали 5 миллион юртдошимизнинг саёҳатларини ташкил этиш ва қўшимча 840 миллиард сўм тушумга эришилади.

655c1a57-60eb-a8eb-7597-40891d080a31.jpg

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурига мувофиқ, вилоятда таълим йўналишида лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, Хоразм вилоятида Малайзиянинг “Binary” университети филиалини, Урганч давлат университетида маданий меросни бошқариш, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик йўналишларини очиш режалаштирилган. Бунинг натижасида вилоятда ҳар йили туризм йўналишида 50-60 нафар малакали кадр тайёрланади.

Хоразм лазгиси ўтган йил декабрь ойида ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган эди. Бугунги кунда Япония, АҚШ ва Европа давлатларида лазгига қизиқиш ортиб бормоқда. Ушбу санъатни ёшларга етказиш, хорижликларга маҳорат дарслари ўтиш учун Хоразмда лазги академияси ташкил этилади. Бу ҳам халқимизнинг номоддий маданий меросини дунёга тарғиб этишга хизмат қилади.

Айни пайтда вилоятда 600 дан ортиқ балиқчилик фермер хўжалиги мавжуд. Бу гастрономик туризмни ривожлантириш учун қулай имкониятдир. Ундан фойдаланиш мақсадида 71 та кўлда халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш мўлжалланмоқда.

Афсуски, бизда ҳозир фақат балиқ ови ва гастрономик хизматлар кўрсатилади. Аслида Хоразмда биргина ушбу йўналишда ўндан ортиқ хизматни йўлга қўйиш мумкин. Бу йўналишни ривожлантириш ва келгусида Хоразмни балиқчилик, яъни “Fishing culture” марказига айлантириш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда Франция ва Россия телекомпаниялари билан Хоразм балиқчилигига бағишланган кўрсатувлар суратга олинмоқда.

Қишлоқларда янги иш ўринлари яратишда туризмнинг роли катта. Хоразм мисолида “Туристик маҳалла”, “Туристик қишлоқ” концепциялари ривожлантирилади. Бунинг учун тўртта қишлоқ танлаб олиниб, уларда саксонга яқин меҳмон уйлари барпо этиш, ҳудудларнинг ҳунармандлиги, агро ва этнотуризмини кўрсатиш мўлжалланаяпти.

prezident_pillachilik_korkhonasini_k_zdan_kechirdi.jpg

Вилоятда тематик паркларни ривожлантириш бўйича ҳам лойиҳалар ишлаб чиқилган. Масалан, Хоразм заминидан кўплаб буюк аждодларимиз етишиб чиққан. Уларнинг мум ҳайкаллари ва фото зоналарини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Улардан дастлабки тўрттаси “Ичан қалъа”да ўрнатилади. Йил охиригача ўндан зиёд аждодларимизнинг ҳайкаллари ўрин олади.

Хива туманида “Анор”, “Анжир”, Янгиариқ туманида “Меннонит қишлоғи” тематик парклари барпо этилади. Натижада кўплаб янги иш ўринлари яратилади, ҳудудларнинг туризм жозибадорлиги ортади.

Давлатимиз раҳбари туризм лойиҳалари билан танишар экан, Хивада хонлар шаҳарчаси барпо этиш, бу ерда Хоразм хонлари тарихини кўрсатиш, халқимиз ва хорижий сайёҳларга етказиш лозимлигини таъкидлади.

– Бизники сингари буюк тарих ер юзида жуда кам. Жалолиддин Мангубердидек буюк аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Боболаримиз тарихини ўргатадиган масканларни кўпайтирсак, ҳам даромад келади, ҳам халқимизга тарихимизни ўргатамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Хива шаҳридаги бирорта обида эътиборсиз қолмаслиги, амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида дунёдаги гўзал туристик масканлардан бирига айланиши лозимлигини таъкидлади. Вилоятда туризмни ривожлантириш борасида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

0101e8e6-d20f-05d6-9ba5-dbb3e03fa7d5.jpg

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Президент мактабида яратилган шароит билан танишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда билимли ёшларни тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор қўйилди. Хусусан, ҳар бир ҳудудда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилаётгани мактаб таълимини жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш, барча соҳалар учун иқтидорли кадрлар тайёрлаш, ёшларнинг салоҳиятини юксалтиришга имконият яратмоқда.

Президент мактабларининг дунёда муқобили йўқ. Ушбу ўқув даргоҳларида таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 фeвралдаги “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қисқа муддатда Тошкент, Хива, Наманган ва Нукус шаҳарларида дастлабки Президент мактаблари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

f6827a0a-8bd6-033b-b277-c516faaba4b6.jpg

Хива шаҳридаги Президент мактаби ҳам анъанавий мактаблардан фарқли равишда ихчам ва билим олиш учун қулай. 2019 йил сўнггида фойдаланишга топширилган билим маскани вилоят ёшлари учун улкан совға бўлди.

Мактаб 168 ўринли бўлиб, 2 қаватли ўқув биноси, 3 қаватли ётоқхона, ошхона, хорижлик ўқитувчилар учун меҳмонхонага эга. Синф хоналари энг замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган. Спорт зали, сузиш ҳавзаси қурилишига ҳам инновацион ёндашилган. Мактаб кутубхонаси Кембриж, Оксфорд университетлари нашриётлари ҳамда Коллинз нашриётининг “STEAM” дастури бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари билан таъминланган. Дарсликларнинг электрон шакллари ҳам мавжуд, бу ўқувчиларга улардан янада самарали фойдаланиш имконини яратади.

2019-2020 ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган.

Президент мактабида дарслар Кембриж университети экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлари асосида олиб борилади. Мактабга 9 нафар хорижлик мутахассис ҳамда 21 нафар тажрибали маҳаллий ўқитувчи жалб қилинган. Улар ҳам халқаро таълим талаблари асосида махсус имтиҳонлар орқали танлаб олинган.

8290419e-2e14-af76-29ec-3bf9e5a7dc78.jpg

Давлатимиз раҳбари виртуал кимё лабораторияси, мусиқа хонасида яратилган шароитлар билан танишди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

– Мана шундай масканларда кўплаб иқтидорли фарзандларимиз илм олишдек катта йўлга қадам қўйди. Бу уларнинг ҳаётидаги энг тўғри ва мақсадли танловдир. Келгусида турли соҳаларда улар эришаётган ютуқлар, юртимизга тегаётган фойдасини кўриш барчамиз учун бахт, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ташкил этиладиган Президент мактабларида ўқув жараёнларини ташкил этиш борасидаги режалар билан ҳам танишди.

Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи давом этмоқда.

c43db8e2-eb6f-d30f-cee0-ff020938bd79.jpg    

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда янги ислоҳотлар янгича руҳда амалга оширилмоқда
Сиёсат
01:11 / 13:03:2020