Хоразм ҳофизлари ижод масканида...
Хоразм санъатини кўкларга кўтарган санъаткорлар орасида Ортиқ Отажоновнинг ўрни беқиёс.
Хоразм санъатини кўкларга кўтарган санъаткорлар орасида Ортиқ Отажоновнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон, Туркманистон,Қорақалпоғистон халқ артисти унвонларига сазоворлиги Ортиқ Отажоновни улуғ санъаткор бўлганилигидан далолат.
27 январ куни Республикамизда илк бор Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида ўтказилган “Назм ва наво кечаси”да Ортиқ Отажонов хотирланди. Ушбу тадбирга Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажанов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Каримбой Раҳмонов, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров ва яна бир қанча эл ардоғидаги инсонлар қатнашди.
Бешта муҳим ташаббус Сирдарё намунаси сифатида ижод мактабида ташкил этилгани жуда қувонарли воқеа бўлди. Ортиқ Отажонов хотирасига бағишлаб мусиқалаштирилган бу тадбир буюк санъаткор ижодига бўлган эҳтиром намунасидир.
Ш.МАМАДЛИЕВА,
Ҳалима Худойбердиева номидаги
ижод мактабининг ўқитувчиси.