Хизмат кўрсатиш такомиллаштирилмоқда
Фарғона халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси, парвозлар сифати ва хавфсизлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғона халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси, парвозлар сифати ва хавфсизлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.Ўтган йили мукаммал реконструкциядан чиқарилган ва янгича қиёфа касб этган аэропортда йўловчилар ҳамда аэропорт хизматчилари учун янада қулай шароитлар яратилди. Кондиционер, вентиляция, иситиш тизими ва жиҳозлар янгиланди. Бинога ўрнатилган замонавий видеокузатув камералари, детекторлар авиация хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга хизмат қилмоқда.