Хитойда меҳмонхона қулаб тушди
Хитойнинг “Xinjia Express” деб номланган меҳмонхонасининг олти қаватли биноси шанба куни маҳаллий вақт билан 19.15 да қулаб тушди.
Хитойнинг “Xinjia Express” деб номланган меҳмонхонасининг олти қаватли биноси шанба куни маҳаллий вақт билан 19.15 да қулаб тушди. Фуцзянь провинциясининг Цюаньчжоу шаҳри округига қарашли Личэн туманида жойлашган мазкур иншоот, маълум бўлишича, 2018 йилда бунёд этилган. Бино ўпирилганда ичкарида жами 70 киши бўлган. Қутқарувчилар улардан 50 нафарини фалокат жойидан олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Афсуски, қутқарилганларнинг 2 нафарида тириклик аломатлари сезилмаган.
Ушбу меҳмонхонадан коронавирусга чалинганлар билан фаол мулоқотда бўлган фуқароларни карантинда сақлаш мақсадида фойдаланилган. Бу ерга, асосан, оғир эпидемия ҳолати кузатилган ҳудудлар, масалан Хубэй ва Чжэцзян провинциялари, шунингдек Вэньчжоу шаҳри аҳолиси келтирилган. Маълумотларга кўра, меҳмонхонага жойлаштирилганларга машъум касаллик ташхиси қўйилмаган, уларда коронавируснинг ҳеч қандай аломати кузатилмаган. Шундай бўлса-да, бу одамларга нисбатан мажбуран эҳтиёт чораси қўлланилган. Яъни, улар вирус юқтирган инсонлар билан яқин алоқада бўлганликда гумон қилинган.