Хитой: қурилиш ишларига роботлар жалб этилади
Хитойнинг “Country Garden Holdings” компанияси 2021 йилдан бошлаб қурилишда ишловчи роботларни мунтазам ишлаб чиқаришга қўяди.
Хитойнинг “Country Garden Holdings” компанияси 2021 йилдан бошлаб қурилишда ишловчи роботларни мунтазам ишлаб чиқаришга қўяди.
REGNUM агентлигининг “Reuters” маълумоти билан асосланган хабарига кўра, бу ҳақда компания президенти Бин Мо баёнот берган.
Қурилиш ва таъмирлаш ишлари роботлар зиммасига қўйилади ва бу орқали нафақат харажатлар қисқаради, балки ходимларнинг хавфсизлиги ҳам таъминланади.
Бин Мо роботларни қишлоқ хўжалигига ҳам жалб қилиб, бутунлай роботлар ишловчи фермалар ташкил қилиш режалаштирилаётганини маълум қилган.