Хитой Ляониндаги оролларни ижарага бермоқда
Хитойда 535 доллар эвазига бутун ороллар мажмуини ижарага олиш таклиф қилинмоқда, деб хабар беради “Travel & Leisure”.
Хитойда 535 доллар эвазига бутун ороллар мажмуини ижарага олиш таклиф қилинмоқда, деб хабар беради “Travel & Leisure”.
Мамлакатнинг шимоли-шарқий провинцияси ҳисобланувчи Ляониндаги 500 дан ортиқ оролларни ҳукумат ижарага беришга қарор қилди.
Оролларнинг айримлари Шимолий Корея билан чегара ҳисобланувчи Ялу дарёси яқинида жойлашган.
Ҳалигача ўзлаштирилмаган ороллар ижараси билан боғлиқ энг арзон вариант улар учун йилига 535 доллар тўланишидан иборат.
Шунингдек, энг қиммат таклиф ҳам – йилига 3,6 миллион тўланиши лозим бўлган жойлар ҳам бор.
"Нархлар денгиз фаунаси, экология ва ҳовузларининг миқдорига боғлиқ", дейилади хабарда.