Хитой компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистонда Хитойнинг гигант савдо платформаси “Alibabа” компанияси иш бошлади.
Ўзбекистонда Хитойнинг гигант савдо платформаси “Alibabа” компанияси иш бошлади. Мазкур платформа икки томон манфаатлари учун хизмат қилади. Мазкур компаниянинг мамлакатимиздаги расмий вакили Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ҳисобланади.
– Alibabа. соm сайтида илгари ҳам ўзбек маҳаллий тадбиркорларимиз, экспортёрларимиз ўз маҳсулотларини жойлаб, экспорт қилишган, – дейди Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг етакчи мутахассиси Маъруф Пардаев. – Аммо бу жуда катта портал, жуда ҳам мураккаб жараён бўлгани учун регистрация жараёнидаги кўп саволлар юзасидан тушунмовчиликлар бўлган. Шунинг учун кўпчилик тадбиркорларимиз ишнинг ярмидан ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Эндиликда мазкур келишув Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайтига махсус калитларни очиб берди. Бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Alibabа” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади.
– Аслида “Alibabа” шу вақтгача Ўзбекистонда ўз шуъбасини очмаган, – дейди Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров. – Негаки уларнинг талаблари юқори. Кўпчиликда бу Ўзбекистонга қандай фойдаси бор, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, тез, қулай ва арзон тарзда маҳсулотларимизни жаҳон электрон тармоғига жойлаб оламиз. Икки тарафга ҳам бу платформа кафолат вазифасини ўтайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ҳам хотиржам ўз маҳсулотларини экспорт қила олади. Иккинчидан, энг асосийси, “Alibabа” орқали биз Хитой бозорига ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқа оламиз. Бу Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга оширишимизга йўл очади.
Мазкур компаниянинг мамлакатимизга расман кириб келганига қисқа вақт бўлган бўлса-да, илк натижалар бор.
Платформа орқали маҳаллий қандолатчи корхонаси ўзининг 3 миллион АҚШ доллорига тенг шартномасини имзолади. “Alibabа”нинг расмий фаолиятини экспертлар Ўзбекистон учун иқтисодий ўзгаришлар ва дунё онлайн платформасини забт этиш сари қўйилган қадам, деб баҳолашмоқда.