Жанубий Корея ва Ғарб разведкаси анча вақтдан бери Пхеньян Россиянинг Курск вилоятига минглаб аскар жўнатганини даъво қилиб келаётган эди.

Ниҳоят етакчи Ким Чен Ин буйруғига кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари РФ чегара ҳудудини “тўлиқ озод қилишда” ёрдам бергани маълум қилинди. Бу ҳақда BBC ёзди.

Тегишли баёнот Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов КХДР қўшинининг “қаҳрамонлиги”ни олқишлагандан бир неча кун ўтиб янгради.

Шунингдек, Москва федерация ғарбидаги Курск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини ҳам эълон қилди. Украина эса бу хабарни рад этган.

Баёнотга жавобан, АҚШ Шимолий Корея энди урушни давом эттириш масъулиятини зиммасига олиши кераклигини айтди.

Қўшин жойлаштириш қарори Пхеньян ва Москва ўртасидаги мудофаа бўйича ўзаро келишувга мувофиқ қабул қилинди, дея хабар берган KCNA.

– Адолат учун курашганларнинг барчаси қаҳрамон ва ватан шаъни ҳимоячилари, – деди Ким. – КХДР ва РФ Курскда “иттифоқчилик ва биродарлик” намунасини кўрсатиб, “қон билан тасдиқланган дўстлик” муносабатини ҳар томонлама мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХДР Россияга қўшин юборганини тасдиқлади