Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея армиясининг “Пхеньян чегарадаги тарғибот карнайларини камайтирди” мазмунидаги баёнотини инкор этди. KCNA давлат ахборот агентлигида эълон қилинган мурожаатида у шундай деган: – Биз карнайларни олиб ташламадик ва бундай режамиз ҳам йўқ. Жануб билан муносабатни яхшилаш ниятида эмасмиз. Шундай қарашимиз келажакда конституциямизда ҳам мустаҳкамланади.

Жанубий Корея армияси бир неча кун олдин Шимол карнайларининг бир қисмини олиб ташлаганини маълум қилганди. Бу хабар Жануб ўз карнайларини демилитаризацияланган ҳудуд бўйлаб демонтаж қилгандан кейин пайдо бўлди.

Ким Ё Чжон бу хабарларни “асоссиз тахмин ва эътиборни чалғитувчи ёлғон” деб атади.

Жанубий Корея карнайлари орқали тарғибот хабарларидан ташқари К-поп қўшиқлари ҳам янграр, Шимол эса ўз мосламалари орқали жониворларнинг ваҳимали товушларини эфирга узатар эди. Чегарага яқин ҳудуд аҳолиси кечаси ҳам эшитиладиган бундай ёқимсиз шовқиндан шикоят қилиб келади.

Пхеньян Жанубнинг айни усулдаги тарғиботини “уруш ҳаракати” сифатида баҳолаган ва аввал ҳам карнайларни портлатиш билан таҳдид қилган.

2024 йил июнда собиқ Президент Юн Сок Ёль даврида олти йиллик танаффусдан сўнг тарғибот жараёни тикланди. Бу Пхеньян томонидан Жанубга чиқинди тўлдирилган шарлар учирилишига жавобан амалга оширилган.

Янги Президент Ли Чжэ Мён сайлов олди кампаниясида Шимол билан муносабатни яхшилашга ваъда берган. У лавозимига киришганидан кўп ўтмай, Жануб карнай орқали овоз узатишни тўхтатди. Ҳарбийлар бу қарорни “ишончни тиклаш ва Корея ярим оролида тинчликка эришиш” ҳаракати сифатида изоҳлади.

Шунга қарамай, икки қўшни давлат ўртасидаги таранглик ҳамон сақланиб қолмоқда. Ҳафта бошида Шимол АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулоти олдидан “кескин жавоб чоралари” кўрилиши билан огоҳлантирган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХДР ўз “туғишгани” билан ярашмоқчи эмас