Самарқанд – “Ер юзининг сайқали, шарқнинг гавҳари” - деган юксак эътирофга сазовор бўлган муаззам шаҳар.

Самарқанд – “Ер юзининг сайқали, шарқнинг гавҳари” - деган юксак эътирофга сазовор бўлган муаззам шаҳар. Албатта, қутлуғ масканга бежиз бундай таъриф берилмаган. Чунки унинг бағрида халқимизнинг узоқ ўтмиши, бой тарихи, улкан маънавий хазинаси ҳақида гувоҳлик берувчи ва унсиз сўзловчи 490 та маданий мерос объектлари жойлашган.

Сўнгги йилларда ушбу объектлардан асосан диққатга сазовор жойлар ва муқаддас қадамжоларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларда кенг кўламли таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда бугун ниҳоятда яхши ҳолатда сақланиб келинмоқда. Аммо, архитектура ёдгорликларнинг ажралмас қисми бўлган масжидларга қаратилаётган эътиборни ҳамма жойда ҳам яхши деб бўлмайди. Маданий мерос объектларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида жойларда бўлган ЎзМТДП вилоят кенгаши ишчи гуруҳи ўрганиш давомида шундай хулосага келишди.

Масалан, XIX асрда бунёд этилган шаҳардаги Мулла Қаландар масжиди шу ерда яшовчи аҳолининг маблағи ҳисобидан бир неча йил муқаддам таъмирдан чиқарилган. Маънан эскирган эшик ва деразалар замонавийлари билан алмаштирилган. Масжиднинг устунлари, деворлари ва шифти бўялган киши эътиборини тортадиган кўриниш касб этган. Намозхонлар учун қисман бўлса-да шароитлар яратилган. Аммо бугун бу масжидда намоз ўқилмайди, ундан маҳалла аҳли у-бу нарсаларни сақлайдиган омбор сифатида фойдаланиб келмоқда. Ушбу объект деворларининг пойдевор қисми бироз захлаган. Бу ҳолатни эса фуқаролар табиат омиллари таъсири билан изоҳламоқда.

photo5309985952468413473.jpg

Самарқанд шаҳар Абдурасулов кўчасида жойлашган ХIХ асрга тегишли бўлган “Кўк масжид” мажмуаси ҳам аҳолининг ва мутасадди ташкилотларнинг эътиборидан анча четда қолган. Натижада масжид кўринишига жиддий путур етиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Устунлари ва деворлари анча йиллардан буён буёқ кўрмаган. Том қисми ва тарновлари эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани боис ёмғир, қор сувлари масжид деворларини ювиб ўтади. Оқибатда унинг деворлари захлаб ғиштларнинг жойидан кўчиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бугун намоз ўқилмайдиган ушбу масжид ҳам анча хароб аҳволда.

Самарқанд шаҳри Шохруҳ кўчасида жойлашган Юсуф Харрот масжиди тахминан XIX асрнинг охирларида XX асрнинг бошларида барпо этилган бўлиб, маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Афсуски, партия ишчи гуруҳи ушбу объектни ўрганиш учун кўрсатилган манзилга борганида вайронанинг устидан чиқди. Масжиддан ном-нишон ҳам қолмагани ҳар қандай кишини таажжубга солиши, табиий.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, ушбу масжид деворлари ёмғир ва қор сувлари таъсирида йиллар давомида нураб, йиқилиб тушган. Бугун бу ерда қурилиш чиқиндиларидан бошқа нарсани учратмайсиз. Ҳудуднинг тозалиги, озодалиги ҳам ушбу манзарага мос. Ҳоли хароб бундай масжидларни кўриб, нима дейишни ҳам билмайсан киши.

photo5312458994637450049.jpg

Сўнгсўз ўрнида битта ҳақиқатни айтишни лозим топдикки, мавжуд маданий ёдгорликларга бундай муносабатда бўлиш асло ярамайди. Барча давлат ва жамоат ташкилотлари уларни асраб-авайлаш, таъмирлаш ва келажак авлодга бус-бутун етказишга масъул эканлигини унутмасликлари лозим. Зеро, тарихга эътиборсиз бўлиш, келажакка эътиборсиз боқиш билан баробардир.

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Харобага айланаётган масжидлар