Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр“, “Фарҳод ва Ширин“, “Лайли ва Мажнун“, “Сабъаи сайёр“ , “Садди Искандарий“ достонларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, адабиётшунос олим Нурбой Жабборов, “Жаҳон адабиёти“ журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ва бошқалар миллий адабий меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни ёш авлодга содда, равон, ихчам тарзда тушунтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. 

Шоир бобокалонимиз Алишер Навоий миллий сўз санъатимиз, она тилимиз равнақи, унинг жаҳонга танилишига беқиёс ҳисса қўшган. Улуғ мутафаккирнинг асарлари тинчликпарвар, юртпарвар, инсонпарвар ғоялари билан лиммо-лимлиги сабабли, жаҳон адабиётининг энг дурдона намуналари сирасига киради. 

14.jpg

Беш достонни ўзида жамлаган “Хамса“ асари шоирнинг мангуликка дахлдор ижодий меросидир. Достонлар бири бошқасини такрорламаслиги, бадиий жозибаси, тилининг ниҳоятда бойлиги ва гўзаллиги, пурмаънолиги билан наинки навоийшунослар, балки дунё адабиёт мухлисларини ҳамон ҳайратга солмоқда. Навоий меросига бўлган қизиқишнинг тобора ортиб бораётгани сабаби шунда, десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда даҳо шиор меросини тарғиб ва ташвиқ этишга, ундан китобсеварларни баҳраманд этишга доимий эътибор қаратилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Хамса“ достонлари ҳар бири алоҳида-алоҳида китоб тарзида янгидан нашр этилди. Ушбу нашрнинг фарқли жиҳати, достондаги воқеалар, китобхон учун тушунарсиз туюлган айрим атамалар навоийшунос олим Ваҳоб Раҳмон томонидан шарҳланган ва изоҳлар берилган. Айни пайтда нашриёт жамоаси Алишер Навоийнинг бошқа асарлари, ғазал ва рубоийларини жамлаган ҳолда босқичма-босқич чоп этишни ҳам режалаштирган. 

15.jpg

– Кейинги йилларда юртимизда ноширлик ишига кўрсатилаётган эътибор натижасида миллий сўз санъатимизнинг даҳолари ижодини нашр этишга оид ишлар тобора ортди, – деди Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош директорининг ўринбосари – бош муҳаррири Ҳабиб Абдиев. – Мумтоз адабиётимиз намуналари нашр этилиши ёшларнинг адабиётга бўлган меҳрини тобора орттиришга хизмат қилади. 

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйининг улуғ мутафаккирларимиз меросини тарғиб этишга оид амалий ишлари хусусида ҳам сўз юритилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хамса“ достонлари ҳар бири алоҳида-алоҳида китоб тарзида янгидан нашр этилди