Халқни санъаткорлар бузаяптими?
Сиз нима дейсиз?
Facebook ижтимоий тармоғидаги “Oʼzbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа” гуруҳида Фарход Исмаилов томонидан «Наргиза Абдуллаева халқни санъаткорлар бузаётганини айтди. Актирисаларнинг фигурасини кўз кўз қилиш учун инстаграм борлигини айтди ва танасига ёпишиб турадиган кийимлар билан...» сарлавҳаси остида қолдирилган пости катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. https://www.facebook.com/groups/127663087931436/permalink/578356739528733/
Муҳокамаларда келтирилган айрим фикрларни эътиборингизга ҳавол қиламиз.
Малоҳат Тоирова:
– Бундай танқидларни ҳамма санъаткорлар ҳам айтавермайдилар (айтолмайдилар).
Отабой Йўлдошев:
– Тўппа-тўғри, артистлар халқни йўлдан уради, кўпчилик бузилиб бўлишди.
Мирзоҳид Икромжонович:
– Исломий тарбия муҳити ҳукмрон оилага, киноми, инстаграм балосими, баттарми салбий таъсир қилмайди... чунки бундай оилада унақаларга эҳтиёж, хоҳиш туғилмайди.
Ширин Бобоева:
– Нима бўлгандаям шу актрисани ҳурмат қиламан. Гаплари тўғри, шу ақлли фикрларни олган олар, олмаса ўзига. Уни ўзига келсак бу аёл ҳаётнинг аччиқларини тортган кучли аёл. Мани шахсий фикрим шундай, актрисаларимиз кўпайсин ва ёшларга ўрнак кўрсатишсин, зора буни фойдаси тегсин, хулоса қилишсин...
Зулфияхон Карабаева:
– Наргизанинг гаплари кимларгадир тегиб кетган шекилли. Изоҳлар жаҳл билан ёзиляпти. Жуда тўғри гаплар айтган. Суний киприк, дўрдоқ лабнинг нимаси гўзал. Кўнглинг айнийди.
Нурмамат Бекмаматов:
– Энди гапирганингиз учун раҳмат. Бизни ҳозирги киноларимизда миллийлик йўқолган. Киноларни фарзандларингиз билан, ёки опа-сингилларимиз билан кўриб бўлмайди.
Оятилло Орифжонов:
– Султон Сулаймонни олдида тушган расмимиз бу гапларим ростлигидан демоқчидир.
Ширин Бобоева:
– Тушган бўлса битта жонсиз маникен олдида чеккада тушибди. Ғийбатчилар ғийбат ботқоғида булғанишни давом эттиринг....
Сарвиноз Турабоева:
– Халқимиз ажойибда. На яхши гапга кўниб шунга эргашади, на танқидни кўтара олади. Ҳар ҳолда бу ерда нотўғри фикр айтилмаган. Аслида санъат аҳли бутун келажак авлоднинг йўлбошчиси ҳисобланади. Ёшлар шунга қараб маданиятни ўзини тутишни ўзгартиради ва улар қандай бўлса шунга қараб интилади. Бу ёшларнинг нодонлигиданмас, шунчаки, ким машҳур ва кўзга кўринган бўлса шунга ўхшаб намоён бўлишни хоҳловчи ҳиссиётлилардир. Шундай экан, ҳамма ўз-ўзига жавоб берса ва кимлигини унда қандай масъулият борлигини унутмаса, олам гулистон!
Гулнора Сайфуллаева:
– Бу айни ҳақиқат. Санъаткор, кино ва сериаллар йигит-қизлар, аёллар муомаласига таъсир қилган. Айниқса, турк сериали, бетайин ўзбек сериалию қўшиқчиларининг хиёнат, севгига ишонмаслик ҳақидаги қўшиқлари кўпчиликка таъсир қилмоқда. Биз севги-муҳаббатга ишончни унутсак, динимиз Ислом деб қандай айта оламиз. Севги фақат қиз билан йигит ўртасида эмаску, қалбимизда нафрат билан қандай фарзандларимизни тарбиялаймиз. Наргизанинг гапларида жон бор. Бозорларимизга миллийлик қайтсин. Шу санъаткорлар кийса, халқ кияди.
Раъно Шукурова:
– Артитслар кийиб чиқса, тақлид қилаётганларнинг ўз фикри йўқми? Кўр-кўрона, ёқтириб ман ҳам шунақа қиламан девурса...
Мавзу юзасидан билдирилаётган муносабатлар турли-туман. Хулоса эса битта, санъат аҳли авваломбор, халқ учун хизмат қилишини инобатга оладиган бўлсак, уларнинг юриш-туриши, кийиниши, жамоа олдида ўзини тутиши барчага намуна бўлиши лозим. Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Ортиқ Отажонов, Тамарахоним сингари санъат арбобларидек номлари тарихда қолишини истаган санъаткорларимиз ўзларини ҳозирдан ислоҳ қилишлари шарт.
Сиз нима дейсиз?
Манижа БАҲРИЕВА,
журналист