Халқингиз муносиб етакчини сайлайди
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, демократик тамойиллар асосида очиқ, ошкора ва ҳамжиҳатликда ўтмоқда.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, демократик тамойиллар асосида очиқ, ошкора ва ҳамжиҳатликда ўтмоқда.Ўзбекистон давлат консерваториясида ташкил этилган 517- ва 518- сайлов участкаларида сайловчилар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, эртанги порлоқ келажак учун овоз берди. Бу ердаги сайлов жараёнини сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлардан вакиллар кузатиб борди.
– Мен кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўрилганини юқори баҳолайман, – дейди МДҲ Ижроия қўмитасининг кузатувчилар миссияси вакили Ольга Кобякова. – Сайловолди жараёнларини ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳрида бўлдик. Ўзбекистонга илк бор келишим, ўзига хос гўзал ва бетакрор диёрнинг замонавий ва обод шаҳарлари мени ўзига мафтун этди. Айниқса, Самарқанддаги тарихий обидалар кишини ҳайратга солади. Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида сайлов жараёнини кузатдик. Сайловчилар кўтаринки кайфият билан сайловда фаол иштирок этганига гувоҳ бўлдик.
Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 167-сайлов участкасида ҳам сайловчилар учун барча қулайлик яратилган.
– Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун келган халқаро кузатувчилар қаторида ташкилотимиз вакиллари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни билан яқиндан танишмоқда, – дейди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси вакили Игорь Чамов. – Сайловда халқингизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва сиёсий фаоллигига яна бир бор амин бўлдик. Мамлакатингизга илк бор келиб, бу тарихий воқеада кузатувчи бўлиб қатнашаётганимдан хурсандман.