Президентимиз Шавкат Мирзиёев 25 март куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Истиқлолнинг ҳар бир йили улуғ бунёдкорлик ишлари, мамлакатимизнинг ҳар томонлама юксалиш довонлари билан мустақил Ватанимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилмоқда. Гўзал пойтахтимиз Тошкент ҳам тарихий жозибасини сақлаган ҳолда янгиланиб, узоқни ўйлаб тузилган режа асосида изчил ривожланиб, замонавий мегаполисга айланмоқда. Муҳташам иншоотлар, турар жойлар, ижтимоий объектлар, йўл ва кўприклар, сўлим боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида пойтахтимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Замонавий шаҳарсозлик намуналари асосида барпо этилган кўплаб иншоотлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда. Янги турар жойлар, ижтимоий объектлар, йўл ва кўприклар шаҳар аҳли ва меҳмонларига кенг қулайлик яратаётир.

Бундай эзгу ишлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан замон талабига риоя қилган ҳолда изчиллик билан, тизимли равишда давом эттирилмоқда. Пойтахтимизда аҳоли учун янада кенг қулайликлар яратиш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. 

Мамлакатимизда, айниқса, пойтахтимизда транспорт воситалари кўпайиб бормоқда. Бу одамларимизнинг турмуш даражаси юксалаётгани, юртимиз йилдан-йилга фаровонлашаётганининг исботидир. Зеро, кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон манфаатларини тўла таъминлашдир.

1.JPG

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 февраль куни Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳадаги кўприк қурилиши билан танишиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган эди.

Давлатимиз раҳбари 25 март куни қуриб битказилган мазкур кўприкни бориб кўрди.

Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур кўприк ҳайдовчилар ва пиёдаларга бир қанча қулайликлар яратади.

Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳада транспорт тиғизлиги автомобиллар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирарди. Янги бунёд этилган кўприк бу муаммоларга барҳам бериш билан бирга, автомобиллар ҳаракатининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси қурувчилари томонидан қуриб битказилган кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун ер усти ўтиш йўлаги барпо этилган. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатилган.

Шаҳар қиёфасининг ўзгаришида кўприкларнинг ўрни катта. Экология нуқтаи назаридан ҳам бу муҳим аҳамиятга эга. Автомобиль ёнилғисининг кўп ишлатилиши атроф-муҳит мусаффолигига салбий таъсир қилади. Бир жойда транспорт тиғизлиги юз берса, бошқа жойга ҳам таъсир кўрсатади. Кўприклар ана шу муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.

Президентимиз янги кўприкнинг моҳиятига алоҳида тўхталди. Бу каби бунёдкорлик ишлари аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эгалигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишган чорраҳада қурилиши режалаштирилган кўприк лойиҳаси билан ҳам танишиб, ўз тавсияларини берди.

Давлатимиз раҳбари Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси кесишган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳасини кўздан кечирди.

Кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилади. Бу ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиш баробарида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини ҳам оширади.

2.JPG

Президентимиз замонавий кўприклар қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида кенг ва равон йўллар, замонавий йўл ўтказгич ва кўприклар қуриш бўйича улкан тажриба тўпланди. Айниқса, пойтахтимизда бунёд этилаётган янги кўприклар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулай имконият яратиш билан бирга, шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юнусобод туманидаги Боғишамол ва Янги шаҳар кўчаларини туташтирган янги кўприк мазкур соҳадаги узоқни кўзлаб, изчил амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ушбу кўприкни бориб кўрди.

Бўзсув канали устидан қурилган янги кўприк Тошкент ҳалқа йўли ва Амир Темур шоҳкўчасида тирбандликни камайтириш, ҳайдовчи ва йўловчилар ортиқча вақт ва маблағ йўқотишининг олдини олиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Узунлиги 423, баландлиги 5,5, эни 33 метр бўлган 8 полосали ушбу кўприк “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонасининг 67-кўприк қурилиш бўлинмаси бунёдкорлари томонидан олти ойда қуриб битказилди.

Кўприкнинг икки томонида пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида 2 метрли йўлак барпо этилиб, унинг четига тўсиқ ўрнатилди.

Президентимиз бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишар экан, йўлсоз ва қурувчиларнинг меҳнатига юксак баҳо берди. Янги кўприкнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини боғлашдаги аҳамияти катта эканини таъкидлади. Илгари ушбу туманлардан бир-бирига автомобилда 17-18 километр йўл босиб борилган бўлса, янги кўприк фойдаланишга топширилгач, одамларнинг узоғи яқин бўлди.

Бундай кенг кўламли ва эзгу ишлар туфайли пойтахтимиз йўлларининг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшиланмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Мазкур янги кўприк автомобилларнинг ўтиш имкониятларини бир неча марта ошириш баробарида икки туман аҳолиси учун ҳам катта қулайликлар яратади. Мана шундай замонавий кўприкни қисқа муддатда барпо этганимиз мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, халқимиз бунёдкорлик салоҳияти нақадар юксалганининг ёрқин тасдиғидир.

Давлатимиз раҳбари йўл ва кўприк атрофини ободонлаштириш, аҳоли ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун барча зарур имкониятларни яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида 2017-2030 йилларда йўл ва кўприклар қуриш ҳамда реконструкция қилиш режаси ҳам муҳокама этилди. Унга кўра, пойтахтимизда автомобиллар қатновини тартибга солиш мақсадида 93 километр янги йўллар қурилиб, мавжуд 140 километр йўл реконструкция қилинади. Бундай бунёдкорлик ишлари натижасида иқтисодий-ижтимоий инфратузилма ривожланиб, пойтахтимизда яшаш учун қулайликлар ортиб боради.

Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги собиқ Тошкент мотор заводига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда ишбилармонлик ҳаракатини жадал ривожлантириш учун янги имкониятлар очмоқда. Тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар яратилмоқда.

9.JPG

Бектемир туманидаги мотор заводининг умумий ер майдони 5 гектар, бино ва иншоотлар майдони 3 гектар. Ҳозир фойдаланилмаётган ушбу ҳудудда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун яхши имконият, зарур инфратузилма бор.

Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ завод бинолари корхона ва тадбиркорларга имтиёзли тарзда ижарага берилмоқда. Тўловлар бошқа жойлардагига нисбатан бир неча баробар арзонлаштирилган. Бундай имтиёзлар тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шавкат Мирзиёев завод биноларини ишбилармон ва тадбиркорларга бўлиб бериш, уларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Корхоналарга қулайлик яратиш мақсадида бу ерда "ягона дарча" маркази, минибанклар ва бошқа хизматлар ташкил этилади. Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашади.

Давлатимиз раҳбарига Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар ҳақида ҳам сўзлаб берилди.

Ҳар бир туманда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Улар асосида кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилган.

Оилаларга кириб бориш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш лозим. Одамларнинг даромади кўпайса, тўлов қобилияти ҳам юқори бўлади, маҳаллий бюджетларга пул маблағи кўпроқ тушади. Ҳокимликларда турли ижтимоий объектлар қуриш имконияти кенгаяди, юртимизга янада барака киради, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ернинг ўзида Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари ва истироҳат боғлари лойиҳалари ҳам намойиш этилди.

Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларида 3 технопарк ташкил этилган бўлиб, улар мавжуд бино ва қувватлардан самарали фойдаланиш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Шундай имкониятларни кенгайтириш мақсадида пойтахтимизда яна 6 кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган. Мирзо Улуғбек, Олмазор, Чилонзор, Миробод, Бектемир туманларидаги мавжуд иншоотларни реконструкция қилиш ва янгидан қуриш асосида тузиладиган бу зоналарда турли саноат корхоналари, кичик бизнес субъектлари фаолият юритади.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувида 2017 йилда пойтахтимизда янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этилишини таъкидлаган эди.

– Бугунги кунда бу борада жадал ишлар олиб борилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов. – Боғларнинг ҳар бири ўзига хос кўриниш ва йўналишга эга бўлади. Шайхонтоҳур тумани Белтепа кўчасида кўп функционал болалар истироҳат боғи, Учтепа туманида Фозилтепа ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда Осиё ботаника боғи шаклидаги кўнгилочар парк, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида соғломлаштириш аквапарки, Мирзо Улуғбек туманида Ҳамид Олимжон ва Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида эстетик истироҳат боғи, Миробод туманида Нукус ва Ойбек кўчалари кесишувида саломатлик ва спорт боғи, Сергели тумани Дўстлик мавзесида мультимедиявий фавворали маданият ва истироҳат боғи ташкил этилади. Бу паркларнинг жами ер майдони 45 гектарга етади. Уларга 110 аттракцион ўрнатилади. Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган бу маданият ва истироҳат боғлари пойтахтимиз кўркига кўрк қўшиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг дам олиши учун янада қулайлик яратади.

Тижорат банклари кўмагида пойтахтимизда дори-дармонлар, қандолатчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва мебель ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш, тиббиёт ва кўнгилочар масканлар ташкил этиш режалаштирилган.

Миллий банк томонидан «Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамияти негизида 6 фармацевтика корхонаси ташкил этилади. Уларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар 18,8 миллион долларлик импорт ўрнини қоплаб, 6 миллион доллар экспорт қилинади. Жами 430 иш ўрни яратилади.

«Тошкент механика заводи» акциядорлик жамияти ҳудудида пўлат қувурлар, металл конструкциялар, иссиқхона конструкциялари, темир эшиклар, бурама михлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу жами 7,35 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 390 кишини иш билан таъминлаш имконини беради.

Мирзо Улуғбек туманида пишлоқ, бринза, творог ва бошқа сут маҳсулотлари, Шайхонтоҳур туманида экспортбоп шоколад ва бошқа қандолат маҳсулотлари тайёрлаш, Юнусобод туманида шишакристалит товарлар ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан Яшнобод туманида экспортга мўлжалланган гулқоғозлар, Олмазор туманида импорт ўрнини босувчи инфузион қоришмалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу корхоналарда 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор локомотив» парки замонавий қилиб кенгайтирилмоқда.

«Ипотека-банк»нинг молиявий кўмагида Олмазор туманида керамик плиталар, Учтепа туманида темир оксидли пигмент ишлаб чиқариш режалаштирилган. Уларда жами 230 иш ўрни яратиш, маҳсулотларни экспорт қилиш мўлжалланган.

«Алоқабанк» томонидан собиқ «Нукус» кинотеатри биносида савдо ва кўнгилочар марказ, Яккасарой туманида тиббий диагностика ва соғломлаштириш маркази ташкил этиш, Миробод туманида мебель ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

«Асака» банк кредитлари эвазига Олмазор туманида қон тозаловчи фильтрлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Мирзо Улуғбек туманида какао ловиясини қайта ишлаш ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш корхонаси ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларнинг ҳар бири бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг чинакам халқона институти сифатида жамиятимизда мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бу халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган эзгу вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.

Давлатимиз томонидан маҳаллалар ўз зиммасидаги вазифаларни самарали бажариши учун ҳуқуқий асослар билан бирга, етарли шарт-шароитлар ҳам яратилмоқда. Увайсий номидаги маҳалланинг янгидан бунёд этилган маркази бу борадаги ишларга ёрқин мисолдир.

Маҳалла ҳудудида асосан кўп қаватли уйлар жойлашган. Ушбу турар жойларда яшайдиган 5 минг 400 дан ортиқ аҳоли орасида турли миллат вакиллари бор. Янги маҳалла маркази одамларни ўзаро яқинлаштиришга, халқимизга хос дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Марказда маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар қурилган, улар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебеллар, тегишли адабиётлар билан таъминланган. Профилактика инспектори хонаси маҳалла ҳудудидаги жамоат объектларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари орқали ҳудудни назорат қилиб туриш имкониятини берувчи монитор билан жиҳозланган.

Давлатимиз раҳбари профилактика инспектори маҳалладаги ҳар бир хонадон билан яқин мулоқот ўрнатиши, кўчалар ва жамоат жойларини қатъий назоратга олиши зарурлигини таъкидлади. Одамлар ишга кетаётганда ҳам, ишдан қайтаётганда ҳам маҳалласида профилактика инспектори ва посбонларни кўрса, кўнгли тинч-хотиржам бўлади.

Профилактика инспекторларини хизмат уйлари, имтиёзли кредитлар ҳисобига машиналар билан таъминлаш, уларнинг яшаши ва самарали ишлаши учун барча шарт-шароитларни яратиш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Марказда барпо этилган турли китоблар, компьютерлар ва интернет, минглаб электрон адабиётлар базасига эга кутубхона аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг ёйишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Замонавий чойхона, новвойхона, "Гўзаллик салонлари", дўконлар, спорт ва болалар майдончалари одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Маҳалла аҳли бир оила каби ишончли, мустаҳкам ришталар билан ўзаро узвий боғланиши керак, деди Президентимиз. Бунинг учун маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ҳар бир оила аҳволидан, қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиши, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик тарғиботчисига айланиши лозим. Шундагина одамлар маҳаллага келиб ўз фикрини, таклифини, дардини бемалол айтади, муаммосига ечим топади.

Мамлакатимиз, аввало, пойтахтимизнинг барча ҳудудларида мана шундай маҳалла марказлари бунёд этиш, аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, профилактика инспекторларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси