Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари IX сессияси бўлиб ўтди
Бугун Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари IX сессияси бўлиб ўтди.
Бугун Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари IX сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаш раиси – шаҳар ҳокими М.Базаров бошқарди.
Сессия кун тартибида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.
Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Навоий шаҳар ҳокими М.Базаровнинг ахбороти тингланди. Музокарада шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳ.Нурматов, Молия бўлими бошлиғи А.Ҳусанов ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази директори вазифасини бажарувчи К.Худойбердиевлар сўзга чиқди.
Шунингдек, сессия ишида Навоий шаҳрида умумий ўрта таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, карантин даврида ўқувчиларнинг таълим жараёнини белгилаш бўйича ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг якунлари тўғрисидаги масала ҳам муҳокама марказида бўлди. Мазкур мавзуда шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р.Ҳайитованинг маърузаси тингланди.
Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.