Халқ банки болаларга мингдан ортиқ китоб совға қилди
Бирор кунингизни офтобсиз тасаввур қила олмасизми? Борлиқ қуёшнинг тафти билан яшнайди. Ҳар биримизнинг кўнглимиз ва йўлимизни эса қуёш янглиғ ёритгувчи китобдир.
Бирор кунингизни офтобсиз тасаввур қила олмасизми? Борлиқ қуёшнинг тафти билан яшнайди. Ҳар биримизнинг кўнглимиз ва йўлимизни эса қуёш янглиғ ёритгувчи китобдир.
Китобда илм мужассам, у инсонни ҳамиша яхшиликка ва яратувчанликка ундайди. Ундан баҳраманд бўлиш, уни ўқишни бошқаларга ҳам тавсия қилиш, китоб совға қилиш энг хайрли ишлардан саналади.
Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш, бу соҳани ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қатор ҳужжатлар қабул қилинди, турли лойиҳалар татбиқ этилаётир.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган “TASHKENT BOOK FEST – 2019” – I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ана шундай лойиҳалардан бири бўлди. Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия, Туркия давлатларидан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Ушбу лойиҳа доирасида Халқ банки томонидан Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўзлари танлаган 1000 дан ортиқ бадиий китоб ва ўқув қўлланмалар совға қилинди.
– Ўқимоқчи бўлиб юрган бадиий асарларнинг ҳаммаси совға қилинган китоблар орасида бор экан, – дейди муассаса тарбияланувчиси Надежда Шустова. – Китобни ҳамиша энг яқин дўстим деб биламан. Мана шундай дўстларим кўпайганидан жуда хурсандман.
Реклама ҳуқуқи асосида