Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти Бош ассамблеясининг йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтди
Бош Ассамблеянинг 43-йиғилиши ISO ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтди.
Бош Ассамблеянинг 43-йиғилиши ISO ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтди.
Тадбирда ISO ташкилоти президенти Эдди Нёроге, Бош котиб Серхио Мухика, Молиявий масалалар бўйича вице-президенти Митсуо Матсумото ва техник ташкилий масалалар бўйича вице-президенти Сау Кук Чой томонидан коронавирус пандемияси даврида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар тақдим қилди.
«Ўзстандарт» агентлигихабарига кўра, мулоқотда ташкилот томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарига кўрсатилган ёрдамлар, ISO 2030 ривожланиш стратегияси, ISO кенгашига янги номзодларни сайлаш, иқтисодиётнинг юқори технологик доираларида стандартлаштиришни ривожлантириш, стандартлаштиришда давлат иштироки, давлатлараро ҳамкорлик, стандартлаштириш соҳасида IT-технологияларининг замонавий восита сифатида қўлланишига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда 165 та мамлакатнинг Миллий стандартлаштириш ташкилоти раҳбарлари, жумладан "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Саттаров ҳам иштирок этди.
