Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик 10 ўқувчи совриндор бўлди
Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати 10 нафар ўқувчиси совринли ўринларни қўлга киритди.
Россия Федерациясининг “Мега-Талант” истеъдодларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан физика фани бўйича ўтказилган XVIII халқаро олимпиадада МДҲ давлатларидан ўқувчилар иштирок этди.
Онлайн ўтказилган олимпиадада Тошкентдаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати 10 нафар ўқувчиси совринли ўринларни қўлга киритди.