Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Андижон давлат университетида фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Андижон давлат университетида фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
– Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, ижтимоий ривожланишга инвестиция жалб этиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, илғор тажрибаларни ўрганишдан иборат, – дейди Андижон давлат университети ректори А.Йўлдошев. – Қолаверса, бу борада хорижлик мутахассислар билан ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мавзу доирасидаги тадқиқотлар, амалий ишлар самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Куннинг иккинчи ярмида анжуман ўз ишини секциялар доирасида давом эттирди. Жанубий Корея, АҚШ, Қозоғистон сингари қатор давлатлардан келган олимларнинг мавзу доирасидаги тажрибалари билан танишилди.
– Ўзбекистонда ижтимоий ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди АҚШнинг Техас технологиялар университети профессори Равипрокаш Говандро Дани. – Анжуманда бу борадаги илғор тажрибалар билан танишдик, ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишиб олдик.
Анжуман доирасида тадқиқотчилар, иқтидорли талабаларнинг йўналишлар бўйича илмий ишлари натижалари муҳокама этилди.