Президент Уильям Руто ҳукуматига қарши бир кунлик норозилик намойишида Кения кўчалари бўйлаб минглаб одам тўпланди. Тўқнашувлар натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 400 киши яраланди.

2024 йил халқни кўтарган “қўзғолон”дан роппа-роса бир йил ўтиб, пойтахт Найроби ва бошқа шаҳарларда полиция яна намойишчиларни тарқатишга уринмоқда.

Расмийлар ҳолатни телевидение ва радио орқали тўғридан-тўғри ёритишни тақиқлади, бироқ бу қарор мамлакат Олий суди томонидан бекор қилинди.

Руто оломонни тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмасликка чақириб, шундай деди:

– Намойиш тинчликни бузиши керак эмас. Борадиган бошқа жойимиз йўқ. Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ўз зиммамизда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенияда йирик исён