Кенгаш раиси ёшлар ҳолидан хабар олди
Президентимиз раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фикрлашларига замин яратишга доир мутасаддиларга қатор вазифаларни белгилаб берди.
Шу нуқтаи назардан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Бухоро вилояти кенгаши раҳбари Хуршид Болтаев Ғиждувон туманида бўлиб, қийин шароитда яшаётган жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олди.

Жумладан, “Гаждумак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, 1992 йилда туғилган Фаррух Мажидов, 2004 йилда туғилган Сардорбек Наимов, худди шундай, 2008 йилда туғилган Диёрбек Абдурозиқов, 1999 йилда таваллуд топган Сарвиноз Ражабова, шунингдек, “Ғишти” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган, ногиронлиги бўлган Акмал Яндашов, “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2003 йилда туғилган Рустам Холмуродов, “Миракон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган, 1999 йилда туғилган Нафиса Хайруллаеванинг оилавий яшаш аҳволи, турмуш тарзи атрофлича ўрганилди.

Барчаси ногиронлиги бўлган, руҳий ва жисмоний имкониятлари чекланган бу ёшларга аввало тиббий даволанишлари учун зарур бирламчи дори-дармон воситалари етказилди. Моддий ёрдам ҳам берилди.

Маълумот учун, айни кунда 2 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги 14-30 ёшдаги йигит-қизларнинг 270 минг 254 нафари “яхши”, 202 минг 319 нафари “ўрта”, 14 минг 140 нафари “оғир” тоифаларга ажратилган.
Зариф Комилов, ЎзА