Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрда қабул қилинган «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори соҳада янги имкониятлар эшигини очишда қўл келмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимли ишлар олиб бормоқда.

Аслида ҳам Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифаларидан бири фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳам кенгаш камарбаста бўлади.

Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда кластерлар билан уларга маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида турлича тортишувлар ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Аслида бунинг ҳаммаси соҳага тегишли меъёрий ҳужжатларга амал қилмаслик ва уларни яхши билмаслик сабабли юзага келмоқда. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартда қабул қилинган қарорида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффицент жорий этиш кўзда тутилган. Яъни ғўзанинг селекцион навлари белгиланган бўлиб, унга асосан ғўзанинг Бухоро-6, Бухоро-8, S-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навлари учун рағбатлантирувчи 1,15 коэффициент қўлланилиши назарда тутилган.

Аммо ҳудудларда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ушбу рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилмаётганлиги аниқланмоқда. Мисол учун, Қашқадарё вилоятидаги «Улаш ҳожи Жалил ўғли» фермер хўжалигининг раҳбари А.Нормуродов Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Оқ сарой кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёсига ҳисобланган 1,15 фоиз коэффицент суммасини ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Аниқланишича, «Оқ сарой кластер» масъулияти чекланган жамият билан фермер хўжалиги ўртасида 2021 йилнинг 20 январида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етиштириб топшириш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Унга кўра, фермер хўжалиги 170,0 тонна пахта хом ашёси етиштириб топширган.

Демак, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 4 мартида қабул қилинган «Мавжуд ер майдонлардан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида»ги қарорнинг 8-иловасида «2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан «Бухоро-6», «Бухоро-8», «С-6524», «Наманган-77», «Бухоро-102» навларига рағбатлантирувчи 1,15 фоиз коэффицент жорий қилиб тўлаш» тасдиқланган. «Оқ-сарой кластер» МЧЖ эса мазкур қарор ижроси таъминламаган.

Мазкур ҳолат бўйича Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритди. Иш судда кўриб чиқилиб, фермер хўжалиги етиштириб топширган пахта хом ашёси учун 1,15 фоиз коэффицент суммаси яъни 189 355 560 сўм ҳақдорлик «Оқ-сарой кластер» МЧЖдан фермерга ундириб берилди.

Агар Қашқадарё вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, жорий йилнинг май ҳолатида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 37 нафар фермер хўжалиги манфаатини ҳимоя қилиб ариза киритди. Бунда «Оқ сарой кластер» МЧЖга нисбатан киритилган бўлиб, кластер 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёсига 1,15 фоиз ҳисобланган рағбатлантириш коэффиценти ундириш тўғрисида бўлиб, тақдим этилган барча ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилди. Натижада даъвогарлар 37 нафар фермер хўжалиги фойдасига ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

З.Мустафақулов,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг

Ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенгаш аралашуви билан адолат қарор топди