Кенг қамровли лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди
UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Кастижио ва Термиздаги ҳудудий ваколатхонаси бошлиғи Эрадж Каниев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят бўлими, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят бўлими, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди истиқболдаги режаларни муҳокама этиб, воҳада ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар учун кенг қамровли лойиҳаларни амалга ошириш хусусида сўз юритилди. Болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзаро ҳамкорликда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири