Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонга келди. Таниқли сиёсатчи 23 апрель куни дастлаб мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Суҳбатдан сўнг Дэвид Кэмерон оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди.

ЎзА мухбири Ўзбекистон ва Буюк Британия муносабатидан келиб чиқиб, Бирлашган Қироллик ташқи сиёсат идораси раҳбарига савол билан юзланди.

– Жаноб вазир, Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодий ҳамкорлиги салоҳиятни қандай баҳолайсиз, мавжуд алоқаларни ривожлантириш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

– Биз биргаликда олдинга қараб дадил қадам ташлаяпмиз. Мамлакатларимиз ўртасида кичик бизнес ва инвестицияни янада ривожлантиряпмиз. Яшил технология бўйича ҳамкорликнинг янги босқичини бошладик.

Яна бир гап, Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчилар учун махсус схема бор. Ушбу дастурда ўзбекистонликлар ҳам мунтазам иштирок этяпти.

Шунингдек, Ўзбекистонда Британиянинг 10 дан ортиқ университети фаолият юритмоқда. Ҳамкасбим билан қандай қилиб янада кўпроқ натижага эришиш мумкинлиги хусусида гаплашдик.

Иш ўрни, савдо-сотиқ, бизнес ва яшил технологияни ҳар икки мамлакатда кенгайтириш умумий манфаатимизга мос келади, деб ўйлайман.

– Европа давлатлари муносабати нуқтаи назаридан, қолаверса, Бирлашган Қироллик расмий вакили сифатида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришларга қандай қарайсиз?

– Биласизми, мамлакатингизда амалга оширилаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб борамиз ва мамнуният билан олқишлаймиз. Бу юксак натижалар Ўзбекистон учун ривожланиш тенденциясини белгилаб беради.

Сафар давомида таълим соҳасидаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш, бизнес ва савдо алоқаларини кучайтириш каби кўплаб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

– Бугунги глобаллашув замонида Марказий Осиё минтақаси Буюк Британия учун қай даражада жозибадор, дейиш мумкин?

– Марказий Осиё – дунёнинг муҳим минтақаларидан бири. Ҳудудда жуда кучли қўшнилар бор ва улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўз навбатида, биз ҳам сизлар билан таълим, иқлим ўзгариши, бизнес ёки савдо шериклиги ривожланишини истаймиз.

Муаммо нимада? Муаммо бутун дунёда бир хил: қандай қилиб янги иш ўринлари яратиш, юксак марраларга эришиш ва энг муҳими фуқароларимиз фаровонлигини таъминлаш мумкин?

Ана шу масалаларни биргаликда ҳал этишимиз лозим. Ўйлайманки, давлатларимиз ўртасидаги муносабат янада равнақ топади.

Ўткир АЛИМОВ суҳбатлашди. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кэмерон Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади