«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари» филиалининг «Келес» подстанциясида соҳа ходимлари ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги кўриги» тадбири ўтказилди.

Филиал ва подстанция мутахассислари ва ишчи-ходимлар қатнашган тадбирда ёнғин хавфсизлиги ҳолатларига тайёргарлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича кўникмаларга эга бўлиши ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрдаги «Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига кўра, жамиятнинг 84 та юқори кучланишли подстанциясида жорий йилнинг 16 ноябридан 16 декабригача ушбу ойлик доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Кўрик давомида ташкил этилган семинарлар, ФВВ ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда ўтказилган машғулотлар акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати орқали ёритиб борилади. Шунингдек, семинарлар, ўтказилган машғулотларнинг фото ҳамда видео материаллари диск ва фотоальбомлар шаклида комиссияга тақдим этилади. Бундан ташқари, кўрик якуни бўйича марказий комиссия қарорига мувофиқ, совринли ўринларни эгаллаган филиал ва бўлинмаларга рағбатлантирувчи мукофотлар ажратилиши кўзда тутилган. Жумладан: 1-ўрин – 25 миллион сўм; 2-ўрин – 18 миллион сўм; 3-ўрин – 17 миллион сўм.

[gallery-5027]

– 400 МВА қувватга эга «Келес» подстанцияси 2012 йил ишга туширилган. Подстанция Тошкент шаҳри аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергия билан таъминлашга хизмат қилади. Бу ерда 18 нафар ходим икки сменада меҳнат қилади. Бугунги тадбир мамлакатимизда кенг миқёсда ўтказилаётган «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида ташкил этилди. 

Ёнғин содир бўлганда, ходимлар қандай тартибларга амал қилиши ва ўзини қандай тутиши бўйича ушбу тадбирда кўникма, билим ва кўрсатмаларга эга бўлди. Масалан, ёнғин ва аланга ҳолатлари мавжуд. Ёнғин бўлса, уни ўчириш мумкин, лекин аланга ёнғин бўлганда, албатта, ёнғин хавфсизлиги ходимларини жалб қилиш талаб этилади. Тадбирда ўтказилган машғулотлар иштирокчиларга ҳар жиҳатдан фойдалидир, – деди «Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари» филиали подстанциялар хизмати бошлиғи Султон Қодиров.

Тадбирда иштирокчилар ёнғин содир бўлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини қандай ишлатиш, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва подстанция ходимларининг ёнғин содир бўлгандаги ҳаракати ва келиб чиққан ёнғин натижасида жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DR_wGYPUi7U" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

– Мамлакатимиз бўйлаб «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари ўтказилмоқда, – деди Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Олмазор тумани бўлими инспектори, лейтенант Аваз Муҳаммаджонов. – Шу муносабат билан Олмазор туманида жойлашган «Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари» филиали «Келес» подстанциясида мазкур ойлик доирасида амалий машғулотлар ўтказилди. 

Мақсадимиз подстанция ходимлари билан ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари юз берганда қандай ҳаракатланиш ва бу тадбирларга кўникмалар ҳосил қилиш. Масалан, ёнғин содир бўлганда ишчиларга қандай ҳаракатланиш тўғрисида тушунча, зарур йўриқномалар бердик.

– Бу тадбирни ўтказишдан мақсад ходимларимизда ёнғин хавфсизлиги ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлишдир, – деди Ишончлилик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи ходими Нодира Раҳматуллаева. – Ўйлайманки, улар бу тадбирдан ўзларига керакли ва зарур маълумотларни олди. Келгусида ҳам Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлаб, жамоамизнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича малакасини оширамиз.

Тадбирда мутахассислар иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ёқуб МEЛИБОЕВ (видео),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Келес» подстанциясида ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулотлар ўтказилди (+видео)