Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти Келажак лидерлари форуми бўлиб ўтди. Унда Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зуҳра Миргазиева, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари вазифасини бажарувчи Анваржон Ҳасанов, клуб аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Қайд этилганидек, ҳозир вилоятда 2,9 миллион аҳоли бўлиб, шундан 30 ёшгача бўлганлар 1,6 миллион (53 %) нафарни ташкил этади.

Маълумки, авваллари давлат органлари ва ташкилотларида 30 ёшгача бўлган ёшларнинг улуши камлиги (Тошкент вилоятида мавжуд 9 минг 647 нафар давлат фуқаролик хизматчиларидан 2 минг 628 нафари яъни 27,2 фоизи ёшлар), ёшларни давлат хизматига кенг жалб этиш юзасидан ишларнинг тизимли равишда ташкил этилмаганини кўрсатди. Ёшлар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари орасида алоқа йўқлиги, ушбу ташкилотлар фаолиятида уларнинг бевосита иштирок эта олиш имконияти расмийлигича қолаётгани каби бир қатор муаммолар мавжуд эди.

Президентимиз жорий йил 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида сўзлаган нутқида истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида «Келажак лидерлари» клублари ташкил этилиши кераклиги алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан олий таълим муассасалари талабалари, давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун мазкур клубни ташкил этиш бўйича танлов эълон қилинди. Барча ҳудудлар қатори Тошкент вилоятида ҳам катта қизиқиш билан ташкил этилган лидерлар клубига 40 нафар йигит-қиз саралаб олинди. Уларнинг 30 нафари давлат хизматчилари, 10 нафари талаба ҳисобланади.

Форумда клуб аъзоларининг 90 кунлик иш фаолияти бўйича махсус видеоролик намойиш қилинди. Унда бевосита клуб аъзоларининг жойлардаги ишлаб чиқариш, халқ хўжалигининг турли тармоқлари ва давлат идораларидаги фаолияти, иш юритиш тартиби билан яқиндан танишувлари акс этган.

– Ўтган вақт давомида мазкур клуб аъзолари вилоят ҳаётига оид турли жабҳаларда ижтимоий фаоллигини кўрсатди, – дейди Тошкент вилояти «Келажак лидерлари» клуби президенти Акбар Собиров. – Мен Тошкент тиббиёт академияси талабасиман ва шу йўналишда изланишлар олиб боряпман. Биргина "Covid-19 касаллигига қарши ишлатиладиган дори воситаларининг фармакоэкономик аҳамияти» мавзусида илмий ишимдан кўзланган мақсад пандемия даврида мамлакатимиз иқтисодиётига ҳар томонлама фойда олиб келадиган энг қулай ва фойдали дори воситалари тўпламини анализ қилишга мўлжалланган. Бундан ташқари, жорий йил сентябрь ойида Беларус давлат тиббиёт университетида малака ошириб қайтдим. Жамоамизда мен каби кўплаб ёшлар бор. Улар билан мунтазам мулоқот қилиб янги лойиҳалар устида ишлаймиз.

Ҳозир клубда фаоллик кўрсатган аъзоларга кредит-балл тизимида тегишли баллар қўйиб бориляпти. Ёш лидерлар ушбу балларни клуб томонидан тақдим этиладиган имтиёзларга алмаштириши мумкин. Бундан ташқари, клуб аъзолари билим ва тажрибасини ошириш мақсадида чет тиллар бўйича билимини ошириш, компьютер дастурларини ўрганиш мақсадида турли йўналишларда онлайн дарслар ўтиляпти.

Тадбирда ёшларнинг турли стартап лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. Клуб аъзоларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича энг фаолларга эсдалик совғалари топширилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келажак лидерлари клуби: амалий ишлар сарҳисоби