Кеча юртимизда 60 нафар кишида касаллик аниқланди
2022 йил 15 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237341 (+60) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
2 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
13 нафари Тошкент вилоятида,
41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
Андижон вилоятида 5 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 8 нафар,
Самарқанд вилоятида 4 нафар,
Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 9 нафар,
Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234796 (+76) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 4 нафар кишида пневмония аниқланди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
ЎзА