Ўзбекистон ва Хитой ўртасида саноат, тадбиркорлик, кичик бизнес ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорлик даражаси юксалмоқда. Хўш, бу борада истиқболда қандай натижаларга эришилади?

Мавзу юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов қуйидагиларни маълум қилди.

– Яқин тарих нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, икки мамлакат иқтисодий-дипломатик муносабатларда 30 йилдан ортиқ самарали йўлни босиб ўтди, – дейди Қўнғиротбой Шарипов. – Ўтган даврда юздан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро шартномалар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар орасида “Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида” ги битим икки томонлама ҳамкорликни янада такомиллаштиришга хизмат қилди.

Стратегик шериклик 2016-2023 йилларда икки давлат раҳбарларининг учрашувлари ва телефон орқали мулоқотлари натижасида жадал ривожланди. Йирик иқтисодий дастурларни ўз ичига олган икки томонлама муҳим қадам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 май кунлари Пекинга уюштирилган давлат ташрифи билан боғлиқ. Ўша пайтдаги эришилган келишувлар, имзоланган сармоявий қарорлар бугунги прагматик иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим йўли бўлиб қолди.

Икки давлат чегарадош эмас, бироқ Хитой учун ҳам Ўзбекистон “Бир макон – бир йўл” лойиҳасида муҳим ўрин тутади. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт коридорининг қурилиши ҳам икки томонлама манфаатлидир. Негаки, умумий узунлиги қарийб 4 минг 400 километрни ташкил қиладиган мазкур темир йўл Хитойнинг Ланчжоу шаҳрини Тошкент билан боғлаб, нафақат икки мамлакат учун, балки бутун минтақа манфаати учун катта иқтисодий самара беради. Ушбу темир йўл Ўзбекистоннинг тижорий ва савдо йўналишларини кенгайтириш борасидаги интилишларига мос келади.

Дарвоқе, олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат етакчилари 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг янги даврида стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини кўзлаб келмоқда. 2023 йил 18-19 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи чоғида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан Сиань шаҳрида музокара ўтказар экан, 2023-2027 йилларга мўлжалланган янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастури қабул қилинди. Дастур доирасида жами 41 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд бўлган янги юқори технологик саноат, савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, ушбу учрашувда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳа, яъни автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳамда янги корхоналар қурилишига старт берилди.

Ватан келажаги учун қилинган ҳаракатлар самарасиз кетмайди. Бугунги кунда мамлакатимизда Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар муваффақиятли ишлаб, қўшимча қиймат яратмоқда. Айниқса, яшил энергетика, нефть-газ, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда қатор йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши билан бирга, улар кенгайтирилмоқда. Натижада аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, халқнинг турмуш даражасини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳаётга жорий этиш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий секторни ривожлантиришга эришилмоқда.

Самарали ҳамкорликда Ўзбекистон – Хитой томонлари ўртасида кооперацияларни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш каби истиқболли дастурлар тараққиётимизга таянч бўлмоқда. Икки мамлакат ўзаро товар айланмаси ҳажмини янада ошириш бўйича келишувларга эришган. Ушбу қўшма инвестиция лойиҳалари нефт-газ, тўқимачилик, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, кимё ва қурилиш материалларини қамраб олади.

Ўзбекистон – Хитой иқтисодий муносабатларда жадал интеграциялашаётганини статистик маълумотларда ҳам кўриш мумкин. Масалан, ўтган йилда Хитой компаниялари 196 тага кўпайган. Ташқи иқтисодий товар айирбошлаш ва инвестициялар киритишда Хитой етакчи давлатлар қаторида.

Натижада ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 30 фоизга ўсиб, 7 миллиард долларга етган. Инвестиция соҳасидаги ҳамкорликда жами ўзлаштирилган Хитой сармояси 2017 йилдан буён 5 баробар ошиб, 11 миллиард долларни ташкил этган. Хитой компаниялари иштирокида юртимизда ўнлаб йирик замонавий корхоналар барпо этилди, нефть-газ, кимё, тўқимачилик каби муҳим соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилди. 

Масалан, “Shandong Electric Power Construction” компанияси билан бирга Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган фотоэлектр станциялари қурилмоқда. Бу иқтисодий кўрсаткичлар катта ютуқ. Масалан, 2016 йилда ўзаро товар айланмаси ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил қилганини ҳисобга олсак, сўнгги етти йилда 1 баравар ўсгани эътироф этилмоқда. 2030 йилларда 2 баравар ошиши прогноз қилинади.

Ҳамкорликнинг жадал иқтисодий, инвестициявий ривожланиши малакали кадрларга заруратни пайдо қилади. Кадр тайёрлаш вақт талаб қилади. Шу боис давлатмиз Хитой олий таълими билан ҳам қўшма дастурлар имзолашга эътибор қаратмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда Хитой давлатининг бир неча олий таълим муассасалари филиали очилган. 18 дан ортиқ олий ўқув юртларимиз билан расман ҳамкорлик ўрнатилган. Таълим интеграциялашувида талабалар алмашинуви, академик дастурлар инновацион технологиялар асосида қўлланилмоқда. Шу билан бирга, Хитой тилини ўрганиш ва пухта ўзлаштириш учун мамлакатимизда барча методик, технологик қулайликлар яратилган. Бинобарин, Хитой тили миллий таълим соҳасидаги 8 та устувор хорижий тиллар рўйхатига киритилган.

Айни пайтда Тошкент ва Самарқандда Конфуций институти филиали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур институтларда 10 мингдан зиёд мутахассис тайёрланган. Қўшма таълим асосида ўзбекистонлик кўплаб талабалар Хитойда ўқиб, ушбу давлат стипендиясини олмоқда. Бугун тайёрланаётган кадрлар пухта ва сифатли таълим олиб, Ватанга қайтади. Қўшимча қиймат яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодиётимизни барқарор сақлаш йўлида ҳаётга татбиқ қилинаётган сальдоли сармоявий ислоҳотлар ижросини самарали таъминлашга хизмат қилади.

Хитой таълими билан интеграциялашган ҳолда тайёрланган кадрлар Ўзбекистоннинг саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, яшил иқтисодиётга ўтиш, рақамли ва инновацион ривожланиш, шунингдек, Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг йўналишларини кенгайтиришга хизмат қилади. Янги форматдаги конструктив лойиҳаларга ўз мутахассисларимиз билими асқатади ва бу иқтисодий тежамкорликни, қўшимча қиймат яратиш самарадорлигини оширади.

Абдулазиз РУСТАМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча, бугун ва истиқбол