Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Паркент туманида жойлашган Материалшунослик институтида оммавий ахборот воситалари, туристик компаниялар ва ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Мамлакатда кечаётган илмий-маърифий жараёнларни кенгайтириш, аҳоли ва айниқса ёшларни маҳаллий олимлар фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, илмий-маърифий туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда институт директори Одилхўжа Парпиев ёш тадқиқотчи ва ОАВ ходимларига илмий муассаса фаолияти ҳақида маълумот берди. 

Материалшунослик институтида катта ҳажмли, улкан қуёш сандони мавжуд бўлиб, айнан ана шу объектни томоша қилиш, фаолияти билан танишиш учун кўплаб сайёҳлар келади. Институт олимларининг айтишича, ушбу объект қамров фаолияти кенглиги бўйича Марказий Осиёда биринчи, дунёда эса Франциядан кейин иккинчи ўринда туради. Объектнинг асосий қисми – қуёш сандонига лифт билан чиқилади. Ундан яшил макон бўй басти билан намоён бўлади. Халқ тилида қуёш батареялари номи билан аталувчи қурилмалар қуёш сандонидан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган.  

Иккала қурилма биргаликда катта иссиқлик ҳароратини пайдо қилади. Объект техник жиҳатдан тўлиқ назорат қилинади, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор берилади. Айрим сабабларга кўра, узоқ йиллар фаолияти очиқланмаган ушбу объект тадқиқотчилар ва меҳмонлар учун эшикларини тўлиқ очган. 

Осиё минтақасида ягона Катта Қуёш қурилмаси ноёб илмий объект бўлиб, академик Содиқ Азимов бошчилигида ташкил этилган. Иншоотнинг баландлиги 60 метр. 

Академия матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари учун табиий газни турли бирикмалардан тозалаш ва қуритишда ишлатиладиган керамик шарларга йиллик эҳтиёж 300 тоннани ташкил этади. 2023 йилдан бошлаб импортни (Россиядан) тўхтатиш режалаштирилган. 

“Яшил” водород олиш технологиялари ва материаллари, карбон толалари ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини амалга татбиқ этиш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Институт олимлари томонидан ис газини йиғиш ва иссиқхоналарда қўллаш учун ғовакли абсорберлар қўлланилмоқда. Бу эса иш унумдорлигини оширади. 

Институт халқаро фаолиятни ҳам яхши йўлга қўйган. Россия авиацион материаллар институти билан космик кемаларнинг термик ҳимоя қобиғи синовдан ўтказилмоқда. Беларусь МФА Материалшунослик маркази билан ўта ўтказувчанлилик хусусиятига эга материаллар яратиш ва синаш ишлари олиб бориляпти. 

Тадбир давомида институт олимлари томонидан яратилган инновациялар кенг жамоатчиликка намойиш этилди. 

Дилобар Маматова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Катта Қуёш қурилмаси объектига пресс-тур