Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида таниқли рассом Аслиддин Исаевнинг “Ижодий интилиш” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Аслиддин Исаев Самарқанд вилоятида туғилган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳрида яшаб, ижод қилади.

У ўз услуби ва образини топа олган ижодкорлардан. Рассомнинг асарларида борлиқнинг шоирона талқини, болалигидан унга яқин бўлган инсонлар, қадимий ва ҳамиша навқирон Ўзбекистоннинг гўзаллиги, тарихи акс этган. Рассом туғилиб ўсган Самарқанд шаҳри, унинг хушманзара жойлари ижодкорга бутун ижод йўли мобайнида чексиз илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

– Аслиддин қарийб 50 йилдирки диёримизнинг гўзал жамолини ва кўплаб мамлакатларнинг кўз илғамас жиҳатларини мўйқалам орқали картиналарга жойлаб келмоқда, – дейди Халқ рассоми, академик Собиржон Раҳмедов. – У яратган асарларда қайси мавзуда бўлмасин боладек беғуборлик, соддалик ва бежиримлик акс этиб туради. Унинг “Тўй учун ёпилган нонлар”, “Аравакаш”, “Тўй”, “Ногаҳоний нур”, “Колхозда оқшом” ва “Куз. Қовун бозори” сингари картиналарида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳамда қадимий анъаналаримизни нечоғли эъзозланишини кўришингиз мумкин.

Шунингдек, рассом АҚШ, Ҳиндистон, Корея каби дунёнинг турли мамлакатларига саёҳат қилиб, туркум асарлар яратган. Кўргазмага қўйилган айрим асарлар орқали томошабинлар Нью-Йорк ва Сеулнинг ўзига хос талқинини ҳис этишлари мумкин.

Аслиддин Исаев “Дўстлик” ордени соҳиби. 2018 йилда унга Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги унвони берилди.

9.JPG

16.JPG

21.JPG

8.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбига мафтун рассом
Жамият
21:05 / 13:09:2019