Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Касби тумани ҳокимлиги биносида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.

Унда Қашқадарё вилоятининг Касби, Косон, Муборак ва бошқа туманларидан келган фуқароларнинг  мурожаатлари эшитилди.

Мурожаатларда асосан уй-жой ва иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш, ҳудудни ободонлаштириш,  стадион қурилишига оид масалалар кўтарилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ернинг талон-торож қилиниши ва солиқ тўлови билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.

Вилоят ва тегишли туманлар ҳокимликлари мутасаддиларига мурожаатларни жойида ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Айрим мурожаатлар тегишлилиги бўйича прокуратура ва суд идораларига тақдим қилинди.

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбида сайёр қабул ташкил этилди