Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хусусан, касаначиликни ривожлантириш борасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этаётир.

Сирдарё вилоятида 2017 йилда 1 минг 202 янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ўтган вақт мобайнида 600 га яқин янги лойиҳанинг ижроси таъминланди. 5 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Иш билан таъминланганларнинг 45 фоизи хотин-қизлардир.

Касаначилик – иш берувчи учун ҳам, ишчи учун ҳам бирдек манфаатли. Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ушбу ҳужжатда касаначиликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий машина, асбоб-ускуна, хомашё ва материаллар харид қилиш учун молиявий ресурслардан фойдаланишни кенгайтириш орқали оила бюджети даромадини кўпайтириш долзарб масалалардан бири экани белгиланган.

Бугунги касаначи кечагисидан тубдан фарқ қилади. Унга шунчаки рўйхатда қайд этилиши учун эмас, балки ишлаб, меҳнатига яраша ҳақ олиши, эртанги кунини ўзи ўз қўли билан яратиши учун кенг имконият яратилди. Эртага нафақага чиққанида ҳам шунчаки кексалик пенсиясига эмас, балки тузуккина мояна билан нафақага чиқиши кафолатланмоқда.

Вилоятда жорий йилнинг ўтган 8 ойида касаначиликнинг барча шаклларини йўлга қўйиш асосида 434 янги иш ўрни яратилган. Доимий иш ўрнига эга бўлганларнинг асосий қисми хотин-қизлар экани янада аҳамиятлидир.

Меҳнат қилиш имконияти чекланган фуқароларнинг касаначилик билан шуғулланиши учун кенг шароитлар яратилаётгани улар ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлаётир. Айни пайтда вилоятда 81 нафар меҳнат қилиш имконияти чекланган фуқаро касаначилик билан машғул. Бугун у нафақани кутиб яшаётган ногирон эмас, балки муқим иш ўрнига эга, буюртма асосида қилган иши учун вақтида пулини олиб, рўзғорини тебратаётган фаол фуқародир. Улар янгиланган лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уйлардан харид қилмоқда. Бу уйларнинг бошланғич бадали Президентимиз томонидан тўлаб берилаётгани эса ногирон фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ифодасидир.

Жисмоний имконияти чекланган фуқароларга саноат корхоналари ва бошқа ташкилотлар томонидан тикув машиналари, зарур хомашё етказиб берилмоқда. Улар томонидан теримчилар этаги, ишчи қўлқоплари, иш кийимлари ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. Бундай касаначилар билан ишлаш корхонага ҳам иқтисодий фойда келтирмоқда. Чунки касаначилар тайёрлаган буюмлар бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари маҳсулотига таққослаганда арзонлиги ва сифати билан ажралиб туради.

II гуруҳ ногирони Ирода Нишонбоева оиласи билан Гулистон туманидаги Ибрат маҳалласида ижарада яшарди. Пахта саноат корхонаси томонидан тикув машинаси ва бошқа зарур хомашё берилиб, у буюртма асосида теримчилар этаги тикмоқда. Касаначи сифатида доимий иш ўрнига, оила бюджети даромад манбаига эга, энг муҳими, бошланғич бадали Президентимиз томонидан тўлаб берилган янгиланган лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлардан бирини олди.

Касаначилик энг чекка қишлоқларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили бўлмоқда. Миллий ҳунармандликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали ҳам кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилаётир.

Сардоба тумани Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Қорамирзаева “Ховосдон” акциядорлик жамияти касаначиси. Ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам II гуруҳ ногирони бўлган Насиба “Ховосдон” корхонасининг тўлақонли ишчисига айланди. Корхона унинг буюртмачиси ва у тайёрлаётган барча маҳсулотларнинг харидори. Бошланғич бадали Президентимиз томонидан тўланган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй берилиши Қорамирзаевлар оиласи учун кутилмаган туҳфа бўлди.

Вилоятда бундай бахтга муяссар бўлаётган касаначилар сони кундан-кун кўпаймоқда. Улар ўзларини жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб ҳис қилмоқда. Ҳам ишли, ҳам уйли бўлган бу аёллар мустақил оиланинг бахтли бекаси сифатида жамиятимиз ривожига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Дилфуза Ўролова,

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари,
вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаначилик – ҳам қулай, ҳам самарали