Касаба уюшмалари куни тантанали нишонланди
Жиззах вилояти ҳокимлиги анжуманлар саройида 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокимлиги, Касаба уюшмалари федерациясининг вилоят Кенгаши, бошқарма, муассасалар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар, касаба уюшмалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Рустам Холматов ва бошқалар сўзга чиқиб, барчани байрам билан самимий қутлади.
Бугун касаба уюшмалари умумхалқ ташкилотига айланиб бораётгани, Янги Ўзбекистонни барпо этишда уюшма аъзолари томонидан ташаббускорлик намунаси кўрсатилаётгани алоҳида таъкидланди.
Айни пайтда Жиззах вилояти касаба уюшмалари ўз сафида 248 мингдан ортиқ аъзони бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга яқиндан кўмаклашмоқда.
Байрам тадбирида Касаба уюшмалари федерацияси эълон қилган: “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши профилактика инспектори” ҳамда “Эҳтиром нишони” ва “Энг яхши шифокор” сингари танловлар ғолибларига диплом ҳамда пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-14525]
А.Қаюмов, Ж.Ёреков (сурат),
ЎзА мухбирлари