ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Даставвал, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳром Ибайдуллаев касаба уюшма томонидан ўтган беш йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. 

[gallery-22622]

Таъкидланганидек, ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимояси ва саломатлигини мустаҳкамлаш маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг эътиборида бўлиб келди. Қолаверса, ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш жамоа шартномасида ўз аксини топган бўлиб, ундаги бандларнинг ижросига жиддий эътибор қаратилди. Хусусан, ходимлар имтиёзли йўлланмалар орқали турли сиҳатгоҳларда саломатлиги мустаҳкамлади. 

Шунингдек, ўтган давр мобайнида кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 707 нафар ходимга моддий ёрдам кўрсатилди. Эҳтиёжманд оила вакилларининг 536 нафар фарзандига янги ўқув йили бошланиши арафасида мактаб ўқув-қуроллари совға қилинди. 260 нафар ходим ва уларнинг яқин қариндошлари турли сиҳатгоҳларда дам олиб, саломатлигини мустаҳкамлади. Ишчи-ходимларнинг 187 нафар фарзанди ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлди. 

Ҳисобот-сайлов конференциясида тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳам тингланди. Музокараларда касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти делегатлар томонидан қониқарли деб баҳоланди. Муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Баҳром Ибайдуллаев беш йил муддатга раисликка сайланди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Шоҳида Каримова шунингдек, конференция иштирокчиларига бу йил касаба уюшмалар ҳаракатига 120 йил тўлиши, унинг тарихи, бугунги кундаги ўрни ҳақида маълумот бериб ўтди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшма қўмитаси раисига ишонч билдирилди