Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний саломатликни мустаҳкамлаш ва оммавий спортни ривожлантириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилгани барчамизга маълум.

Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ушбу йўналишдаги ишларга янги босқич бағишлаб, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш ва саломатлигини таъминлашда муҳим дастур сифатида хизмат қилмоқда.

“Янги Ўзбекистон” университетида “Ўзбекистон касаба уюшмалари — 120 йил халқ билан” шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди. 

Мазкур тадбирлар доирасида, волейбол, стритбол, стол тенниси ва шашка бўйича “Касаба кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.Мусобақа “Янги Ўзбекистон” университети, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳаллалар уюшмаси, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ўтказилди.

“Касаба кубоги” мусобақаларининг саралаш ва финал босқичларида Маҳаллалар тизимидаги ташкилотлар, “Янги Ўзбекистон” университети профессор-ўқитувчи ва ходимлари, ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ходимларидан иборат 147 нафар иштирокчи 4 та спорт тури бўйича беллашди.

[gallery-26144]

Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ходимлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ва меҳнат жамоаларида соғлом муҳитни қарор топтириш мақсадида ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар, кубок, медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

Алмурод Мамадаминов (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Касаба кубоги” спорт мусобақалари бўлиб ўтди