Картошка турли мақсадларда фойдаланиладиган экин тури бўлиб, дунё деҳқончилигида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти саналади. У крахмал, углевод, оқсил ва С витамини билан бошқа озиқ-овқатлардан ажралиб туради.

Республикада жорий йил эртанги экинлар ва ғалладан бўшаган жами 47 минг 223 гектар майдонларда картошка экиш режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонлар учун 132 минг 281 тонна уруғлик картошка талаб этилади.  

Бугунги кунда импортёр корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан жами 678 тонна юқори авлодли уруғлик картошка ҳамда 2024 йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экилиб, жамғарилган 6 минг 224 тонна маҳаллий уруғликлардан мувофиқлик сертификати олиш учун “Ўзагроинспекция” қошидаги Марказга онлайн аризалар келиб тушган ва тегишли тартибда уруғликлардан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилиши таъминланган.  

Лаборатория таҳлилларига кўра, 6 минг 473 тоннасига яроқлилиги бўйича мувофиқлик сертификати берилган бўлса, 429 тоннаси экиш учун яроқсиз экани аниқланиб, “Ўзагроинспекция” қошидаги Марказ томонидан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тадбиркорлик субъектига етказилган.  

“Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан мавсум давомида картошка экиладиган хўжалик субъектларининг майдонларида сифати сертификатланган уруғлик картошкаларнинг экилиши, уруғликларга ўз муддатида кечиктирмасдан мувофиқлик сертификати берилиши ва фермер, кластер ва бошқа корхоналарга етказиб берилиши назорат қилиб борилади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг 40 та картошка етиштиришга ихтисослаштирилган туманида 71 минг гектар майдонда картошка етиштирилади.   

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Картошка уруғи қай тартибда назоратдан ўтказилади?