«Картадан» яширин равишда пулларни ечиб олган шахс қўлга олинди.
2020 йил 16 август куни Оқдарё туманида яшовчи, Х. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сонли ИИБга шикоят билан мурожаат қилди.
2020 йил 16 август куни Оқдарё туманида яшовчи, Х. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сонли ИИБга шикоят билан мурожаат қилди.
Аризага кўра, 2020 йил 15 апрель куни Х. Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» банки филиалларидан бирига келиб, пластик карточкасини телефон аппаратига уламоқчи бўлиб турган вақтида, унинг олдига фуқаро З. келиб, пластик карточкасини телефон аппаратига улаб, пулларни бошқа пластик карточкасига ўтказиб беришда ёрдам беришини айтади.
Амалий ёрдам вақтида З. пластик карточкадаги кодларни эслаб қолиб, Х. га пулларини ўтказиб бўлмаганлигини айтиб, пластик картасини қайтариб беради. Х. банкдан кетганидан сўнг, «уддабурон» З. пластик карточка кодларини ўзининг телефон аппаратига улаб, ундан 2.790.000 сўм пулларни ўзлаштириб олади.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳри Мотрид қўрғонида яшовчи, 1985 й.т. М.З. содир қилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан пластик карталарини, шунингдек, шахсий маълумотлари акс этган ҳужжатларини бегона шахсларга бермасликлари бўйича яна бир бор огоҳликка чақиради.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.