Карл III беш йил Букингем саройида яшай олмайди
Қирол Карл III яқин беш йил давомида Британия монархлигининг Лондондаги қароргоҳида яшай олмайди. “TheSun” нашри хабарига кўра, бу Букингем саройи тўлиқ таъмирланиши билан боғлиқ.
Жами 369 миллион фунт стерлингга тушадиган сарой таъмири камида 2027 йилгача давом этади. Шунингдек, бинонинг сув таъминоти ва иситиш тизими ҳам реконструкция қилинади.
Карл III ва қиролича-консорт Камилла ҳафтасига уч кун Вестминстердаги “Кларенс-хаус” резиденциясида, икки кун Виндзор қасрида ва дам олиш кунлари Норфлокдаги “Сандрингем-хаус” қароргоҳида бўлади.
Буюк Британия Қироли Карл IIIнинг тож кийиш маросими келаси йил 6 май куни бўлиб ўтади.