Карантинга ихтиёрий кириш мумкинми?
Кузатувларимизга кўра беморлар коронавирусдан ўртача 10-15 кун баъзида оғир ҳолларда бир ойда тузалади.
– Агар кимдир коронавирус инфекциясини юқтирган инсон билан бевосита мулоқот қилган бўлган бўлса, карантинга кириш мажбурий, — деб жавоб берди АОКАда ўтказилган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов. – Саломатлиги яхши бўлган инсон карантинга кириши мумкин эмас. Унга зарурат ҳам йўқ.
Кузатувларимизга кўра беморлар коронавирусдан ўртача 10-15 кун баъзида оғир ҳолларда бир ойда тузалади. Тузалгандан кейин яна 14 кун назоратда бўлади. Карантинга олинганлар эса асосан 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, чиқарилади. Аксинча, натижалар мусбат бўлса, карантин давом этади.
Карантин даврида уйда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишга эътибор қилиш керак. Агарда инсон очиқ ойна олдида гимнастика билан шуғулланишни ихтиёр этса ёки хонадонида, ҳовлисида югурса бўлади. Лекин кўчада югуриш карантин қоидаларини бузишга олиб келади.
Пандемия даврида шифокорлар карантинда лаборатор тасдиқланган беморларни даволаган бўлса ва хавф остида бўлган бўлса, унга Президентимиз қабул қилинган рағбатлантириш қароридаги маблағни олади. Бироқ карантинда бўлганларнинг ҳаммаси соғ бўлса, маошга қўшимча фоиз қўшилади, халос.