Корхоналарга қисқа вақт ичида ўз ходимларини навбатдан ташқари меҳнат таътилига чиқариш, масофадан ишлашга ўтказиш, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш, ходим рози бўлганда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш каби дастлабки чоралар кўрилди.

Карантин пайтида ўрнатилган чекловлар корхоналарнинг ўз фаолиятини қисман ёки бутунлай тўхтатишига олиб келди. 

Албатта, булар шунчаки оддий чоралар эмас, балки ўзига яраша оқибатлари мавжуд бўлган чоралардир. Чунки карантин чекловлари сабабли меҳнат муносабатларида иш берувчиларнинг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича айрим муаммолар юзага келди. 

Боиси меҳнат қонунчилиги карантин даврида меҳнат муносабатларини лозим даражада ҳуқуқий тартибга солувчи етарли асосларга эга эмас эди. 

Мисол учун, карантин вақтида берилган меҳнат таътили тугаганидан кейин ходим билан меҳнат муносабати қандай сақлаб қолиниши керак? Меҳнат кодексида эса иш берувчиларнинг меҳнат шартномасини тўхтатиш ёки бекор қилиш, бекор туриб қолган вақтида ходимни мажбурий таътилга чиқариш бўйича нормалар мавжуд эмас. 

Фақат ходимни унинг розилигисиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқариш мумкин эмаслиги Меҳнат кодексининг 150-моддасида белгилаб қўйилган. 

Одатда кўплаб корхоналар олган даромадларининг бир қисмини иш ҳақи сифатида тўлайди. Карантин даврида эса кўпчилик тармоқлар (транспорт, туризм, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.) иш фаолиятини тўхтатганлиги сабабли даромадини йўқотди ва иш ҳақининг муҳим манбасидан маҳрум бўлди. Бироқ, Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ходимнинг иш ҳақини молиявий ҳолатидан қатъи назар белгиланган муддатда тўлашга мажбур. 

Корхоналарни вақтинчалик иқтисодий инқирозда, шунингдек карантин вақтида қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизми эса мавжуд эмас. Корхоналар эса меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ катта молиявий харажатларни давлат ёки махсус мақсадли жамғармаларнинг маблағларисиз ҳал эта олмайди. Ҳозирда мазкур муаммо глобал дилеммага айланган.

Хорижий мамлакатлар тажрибасида фавқулодда ҳолатлар ва молиявий инқирозлар даврида иш жойлари ва иш ҳақларини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилган.

Германияда давлат органи компанияга фаолият олиб боришни тақиқлаган бўлса, унда Инфекцион касалликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун (IfSG) нормалари қўлланилади. Мазкур қонунга мувофиқ компаниялар ходимлар иш ҳақини ваколатли органлар томонидан қоплатиш ҳуқуқига эга. 

Шу мақсадда “Kurzarbeit (тўлиқсиз бандлик)” дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастур воситасида иш берувчилар иш вақтини “0” соатгача қисқартириш орқали қилган харажатларини давлат қоплаб беради. Мазкур харажатлар ҳукумат томонидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан қопланади.

Россияда Меҳнат кодексида ходимнинг иш берувчи айбисиз бекор туриб қолишига эпидемиялар ҳам кириши ва бунда ходим асосий иш ҳақининг 2/3 қисми сақланиши белгиланган. 

АҚШда кичик бизнес субъектлари учун Tax Return амал қилади. Мазкур дастур орқали кичик бизнес субъектлари 500 та банк орқали 2-3 ой муддатга кредит олишлари мумкин. Агар иш ҳақи фонди мазкур субъектларда 25 фоиздан тушиб кетмаса, кредитнинг 80 фоизи қайтарилмайди. 

Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига карантин даврида иш берувчиларни меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги қўшимчаларни киритиш таклиф этилади: 

фавқулодда вазият ёки чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган вақтда меҳнат ҳақини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаганда ходимларга иш берувчи томонидан асосий иш ҳақи қисман сақланиб қолинган ҳолда мажбурий таътил бериш; 

мажбурий таътил даврида қисман сақлаб қолинадиган асосий иш ҳақининг миқдори ходимнинг тариф ставкаси ёки лавозим маошининг ярмидан кам бўлмаслиги, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаслигини белгилаш; 

асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган таътилнинг муддатини чеклов қоидалари амал қиладиган даврга мос ҳолда белгилаш; 

солиқлар ва бошқа ижтимоий тўловларни ўз вақтида тўловчи компанияларга махсус жамғармалар ёки банклар томонидан камида 6 ой муддатга фоизсиз кредитлар ёки қарзлар бериш; 

иш берувчилар ходимларни қисман иш ҳақи сақланган ҳолда мажбурий таътилга чиқариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун мурожаат қилиш тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ. 

Шунда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ конституциявий кафолатлар амалда тўлақонли таъминланади. 

Шуҳратжон Исмоилов, 
Достонжон Муродуллаев 
ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи 
кафедраси ўқитувчилари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантинда меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ янги меъёрлар жорий этиш зарур