ЎзАга фуқаролардан келаётган саволларга ҳуқуқий жиҳатдан тўғри жавоб бериш учун Адлия вазирлиги мутахассислари кўмаклашмоқда.

Савол: Мен банкда ишлайман. Февраль ойида ўз ҳисобимдан таътил олиб оилам билан Россияга бордик. Март ойида эса карантин сабабли йўллар ёпилди. Чартер рейс орқали қайтиб келганимизда бизни 14 кун муддатга карантинга олишди. Изоляция бўлимида ҳам яна 14 кун бўлдик. Ҳозир қўлимда 28 кун карантинда бўлганим ҳақида маълумотнома бор. Менга ушбу маълумотнома билан ҳақ тўланадими? Кадрлар бўлимидагилар мендан касаллик варақаси олиб келишимни талаб қилишди? Бу тўғрими?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида карантинда бўлган шахсларга ҳақ тўлаш масаласи акс этган.

Фармонга кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карантин зонасида бўлган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби қандай?