Карантин қоидаларини бузганлар жазоланади
Сирдарё вилояти ҳудудига коронавирус касаллигини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш вақтинча тўхтатилди.

Ушбу чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, шаҳарда доимий яшовчи шахсларга Гулистон шаҳрига кириш учун, вилоят марказидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Гулистон шаҳрига кириш-чиқиш фақатгина иккита йўналиш бўйича, яъни, биринчиси Гулистон шаҳри Гулистон кўчасига йўл ўтказгич кўприк орқали ҳамда Гулистон шаҳрига Дўстлик қўрғони орқали Хондамир кўчасига кириб чиқиш ташкил этилган Карантин постлари орқали транспорт воситалари ва йўловчилар дезинфекция қилинган ҳолда киритилиб, чиқарилмоқда. Гулистон шаҳрига бошқа йўналишлардан кириб-чиқиш жойлари тўлиқ ёпилди.
Шунингдек, ушбу қарорда, қўйилган чекловлар ҳамда карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши маълум қилинган.