Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима белгиланмоқда
Тошкент вилоятида ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш, бу борада карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тошкент вилоятида ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш, бу борада карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг Қибрай тумани филиали томонидан вилоят ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда туманнинг Ўнқўрғон ҳудудида махсус рейд ўтказилди.
Рейд давомида карантин қоидаларига риоя этмаган 12 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жарима чоралари қўлланилди. Шунингдек, тумандаги "ТашГРЭС" ва "Дўрмон" постларида ўтказилган рейд давомида карантин қоидаларига риоя этмаган 5 нафар автомашина эгасининг ҳар бирига 1 миллион 115 минг сўмдан, жами 5 миллион 575 минг сўм жарима чоралари қўлланилди.